ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Ўзбекистон сайёҳлар ташрифи учун энг тинч мамлакат...

Ўзбекистон сайёҳлар ташрифи учун энг тинч мамлакатлар қаторида

 “Дунё терроризм индекси” сўнгги 15 йил мобайнидаги терроризмнинг жаҳон минтақаларидаги фаоллиги трендлари ҳақидаги аниқ баёнот бўлиб, жорий йилги баёнот ўтган 2014 йил статистикасига асосланган ҳолда амалга оширилган.

Ушбу халқаро баёнот “Иқтисодиёт ва Тинчлик институти” томонидан ишлаб чиқилади ва асосан Терроризмни ўрганиш миллий жамияти томонидан тақдим этилган статистика маълумотларига суяниб тайёрланади. Институт нодавлат нотижорат ташкилот мақомида бўлиб, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. Баёнот таҳлиллари жаҳоннинг 162 мамлакатидаги терроризм билан боғлиқ фаолиятнинг ҳолати ва ривожланиш трендларига бағишланган.

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу баёнотнинг бу йилги рейтингида Ўзбекистон дунёнинг энг тинч 38 мамлакати қаторидан жой олган ва бу мамлакатларда террорчилик фаолияти мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётига таъсир кўрсатмайдиган энг тинч мамлакатлар деб юритилади. Юртимиздан ташқари Япония, Жанубий Корея, Финландия, Польша, Латвия, Сингапур каби мамлакатлар ҳам ушбу рейтинг юқорисидан жой олишган.

Баёнотнинг аҳоли ҳаётига энг катта терроризм таъсири бор мамлакатлар рейтингидан Ироқ, Афғонистон, Нигерия, Покистон ва Сурия қайд этилган. Мамлакатнинг ҳавфсизлиги бу иқтисодий фаолиятнинг ривожланишига бевосита таъсир этувчи омил экани сир эмас.

Хусусан чет эллик сайёҳлар сафар олдидан малакатнинг тарихий обидалари, бой маданияти, гўзал табиати, нарҳлардан ташқари алоҳида эътибор қаратадиган муҳим омиллардан бири бу ҳавфсизлик саналади. Шу муносабат билан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг йилдан йилга ошиб бориши бевосита мамлакатимиз тинчлиги билан боғлиқ.

 

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей