ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “Ўзбекистон ҳаво йўллари” маҳаллий йўналишларга он...

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” маҳаллий йўналишларга онлайн тартибда чипта сотиш хизматини ишга туширади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси маҳаллий парвозлар учун 2016 йил 5 январь кунидан эътиборан онлайн тартибда авиачипта сотиш ва жойни брон қилиш хизматини йўлга қўяди.

Онлайн тартибда брон қилиш учун авиакомпаниянинг  www.uzairways.com  сайтига мурожаат қилиш лозим.

Хизмат учун тўловлар SMS-хабарнома банк хизмати ёқилган UzCard пластик картаси билан амалга оширилади.

Йўловчининг жойи брон қилиниб, интернет орқали тўловлар амалга оширилгач, мижознинг брон қилиш вақтида киритилган электрон почтаси ва мобил телефонига электрон шаклдаги барча маълумотлар батафсил келтирилган чипта юборилади.

Ўз навбатида, аэропортда рўйхатдан ўтиш жараёнида сайтдан юборилган электрон авиабилет ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт)нинг тақдим этилиши кифоя бўлади.

Шунингдек, авиачиптани брон қилиш ва тўловларни амалга оширишни парвоздан уч соат олдин амалга ошириш керак.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей