ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “Орёл и решка. Шоппинг” теледастури бошловчилари Ў...

“Орёл и решка. Шоппинг” теледастури бошловчилари Ўзбекистонда

“Орёл и решка. Шоппинг” теледастури ижодкорлари биринчи маротаба Ўзбекистонга келишди.

Бошловчилар - Маша Ивакова ва Антон Лаврентьев Бухоро ва Самарқандга боришди. Улар ўзларининг саёҳати ҳақида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда маълум қилишмоқда. Кўрсатувнинг моҳияти шундай иборатки, бошловчилар турли маҳсулотлар харид қилиш учун дунёнинг турли мамлакатларига саёҳат қилишади. Бунинг учун улардан бирига 100 АҚШ доллари берилса, иккинчисига маблағи чекланмаган олтин карта тақдим этилади.  

Бундан ташқари, анъанага кўра “Маҳаллий аҳолидан сир” рукни доирасида ҳам саёҳат қилинади. Унда маҳаллий аҳоли бошловчиларга йўлкўрсатгич ва гидларга номаълум бўлган диққатга сазовор жойлар ҳақида сўзлаб беради.

Мазкур кўрсатув жорий йилнинг июль ойида намойиш этилиши кутилмоқда.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей