ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Олий таълим муассасаларига тест синовларидан ўтма...

Олий таълим муассасаларига тест синовларидан ўтмасдан имтиёзли кириш тартиби ўзгартирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 7 ноябрдаги қарори билан Ўзбекистон олий таълим даргоҳларига имтиёзли кириш тартиби ўзгартирилди.
Ҳужжатга кўра, имтиёзлар халқаро танловлар ва мусобақаларда индивидуал ёки коллектив шаклда 1–3-ўринларни олганларга тақдим этилади. Илгари 1–5-ўринларга имтиёзлар берилар эди.

Коллектив ғалаба қозонган жамоаларнинг уч нафар вакили имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу тартиб ўзгаришсиз қолди.

Бундан ташқари, ҳужжатда кураш бўйича мусобақалар ғолиблари ОТМларга имтиёзли кириши ва пул мукофоти олиши белгиланди.
Хусусан, имтиёз тартиби спортнинг олимпия турлари, шахмат ва шашка бўйича мусобақалар ғолиблари учун ҳам сақланади.

Ниҳоят, имтиҳонсиз ОТМга кириш имконини берадиган индивидуал ва коллектив шаклдаги мусобақалар тартиби тасдиқланди. Булар:
- Олимпия ва Осиё ўйинлари;
- Осиё ва жаҳон чемпионатлари.


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей