ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Лондонда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди

Лондонда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтди

Жорий йил 11 июнь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ўзбек кинематографиясини халқаро майдонда тарғиб қилиш мақсадида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги билан ҳамкорликда Лондонда “Ўзбек киноси куни” тадбирини уюштирди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати шу ҳақда хабар берди.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки бош қароргоҳи кинозалида ташкил этилган мазкур тадбирда режиссёр Мирмақсуд Охунов томонидан 2008 йилда суратга олинган “Шабнам” бадиий фильми намойиш этилди. Унда 300 нафарга яқин кино санъати ихлосманди иштирок этди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг бугунги фаровон ҳаёти ва халқимизнинг миллий қадриятларини Лондон жамоатчилигига намойиш этишдан иборат эди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей