ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Келгуси йилда сайёҳлик саноатида 10 мингта янги иш...

Келгуси йилда сайёҳлик саноатида 10 мингта янги иш ўрни яратилади

2016 йилда сайёҳлик тармоғи корхоналарига 992,7 минг нафар кишини ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда. Ким ва қачон қандай қилиб ишга эга бўлади?

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида маълум қилинишича, янги иш ўринларини яратиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, шунингдек, корхоналарнинг янги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш ҳисобига 397 мингта иш ўрни яратилади. Яна 338 мингта ўрин кичик корхоналар, микрофирмалар ташкил этилиши ва хусусий тадбиркорлик ривожланиши ҳисобига пайдо бўлади. 143 мингта иш ўрни уй, оилада қилинадиган ишнинг ҳамда ҳунармандчиликнинг ривожланиши эвазига ташкил этилади. 114 мингта иш ўрни эса фермер хўжалигининг ривожланиши ҳамда кенгайиши ҳисобига яратилади. 

2016 йилда сайёҳлик соҳасида Республикамизнинг узоқ туманларида экотуризмни ривожлантириш йўли орқали 10 мингта янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, 511,5 мингта янги иш ўрни таълим муассасалари битирувчилари учун ташкил этилади.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей