ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “Euronews” телеканалида Термизнинг буддавийлик мер...

“Euronews” телеканалида Термизнинг буддавийлик мероси ҳақида кўрсатув намойиш этилди

“Euronews” телеканали “Uzbekistan life” махсус рукни остидаги кўрсатувлар туркумини мунтазам равишда намойиш этиб келмоқда.

Жорий йил 15 декабрь куни  “Euronews” телеканалининг томошабинлари кўҳна Термиз шаҳрининг археологик бойлиги билан танишишга муваффақ бўлдилар. “Термизнинг буддавийлик мероси” деб номланган мазкур телекўрсатувда Термиздаги қадимги Фаёзтепа буддавийлик  мажмуаси ҳақида ҳикоя қилинди.

Археолог Баҳодир Турғунов қарийб 2000 йил муқаддам Кушон подшолиги даврида барпо этилган ушбу мажмуа ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қадимий Термиз шаҳрининг ноёб меъморчилигига бағишланган мазкур репортаж 20 декабрга қадар намойиш этилади. Ушбу кўрсатув “Uzbekistan life” махсус рукни остидаги Ўзбекистон ҳақидаги сўнгги телематериал бўлди.

Келаси йилдан бошлаб эса телеканалнинг янги “Postcard” деб номланган рукни остида 6 та ролик намойиш этиш кўзда тутилган. Унда телеканал муштарийлари Самарқанд, Хива, Шахрисабз шаҳарларининг диққатга сазовор тарихий-маданий масканлари, ипак матолари ҳамда кулолчилик буюмлари билан танишадилар. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей