ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “Euronews” телеканалида Гўри Амир мақбараси ҳақида...

“Euronews” телеканалида Гўри Амир мақбараси ҳақида репортаж намойиш этилди

“Euronews” телеканали “Ўзбекистондан откриткалар” туркуми остидаги репортажлар намойишини бошлади. Дастлабки репортаж Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига бағишланди.

Унда Гўри Амир мақбараси ички ҳамда ташқи томондан XIV ва XV асрдаги амалий санъат безаклари билан безатилгани, Темурийлар оиласининг қабрлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Таъкидланишича, мақбаранинг ўртасида жойлашган Амир Темурнинг қабри устига тўқ яшил рангли нефрит тош қўйилган. Қолган тош тобутлар мармар ва оникс тошидан ишланган.

Самарқандда мазкур мақбарадан ташқари яна кўплаб қадимий кўк гумбазли миноралар мавжуд бўлиб, улар бутун дунёдан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей