ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “Discovery” телеканалида Бухоро ҳақида фильм намой...

“Discovery” телеканалида Бухоро ҳақида фильм намойиш этилади

Буюк Британиянинг “Pioneer Productions” компанияси ижодий гуруҳи қадимий Бухоро шаҳри ҳақидаги фильмни суратга олиш учун айни кунларда Ўзбекистонда бўлиб турибди. Мазкур фильм “Discovery Networks International” канали учун ҳужжатли сериалнинг бир қисми бўлади.

10 йилдан ортиқроқ вақт давомида BBC2, ITV, Sky One сингари йирик каналларда фаолият юритган телебошловчи ва ёзувчи Дэвид Баддиэль Бухоронинг бой тарихи ва анъаналари ҳақида ҳикоя қилади.

Мазкур лойиҳа  “Буюк Ипак Йўли”  брендини  реклама қилиш ва илгари суриш мақсадида “Ўзбектуризм” МК ва БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда. Фильм шу йилнинг охирида “Discovery” телеканалида эфирга узатилиши кутилмоқда.

Шуни қайд этиш жоизки, “Discovery” телеканали бутун дунё бўйлаб 2,8 миллиард кишилик аудиторияни қамраб олган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей