ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / Ахсикент меъморий ёдгорлик сайёҳлар учун янада к...

Ахсикент меъморий ёдгорлик сайёҳлар учун янада кўркамлироқ бўлади

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги азим шаҳар Ахсикент - меъморий ёдгорликни кучли кўриқлашга олиб туристлар янада кўпроқ ташриф буюришлари учун ободонлаштиришади.

Ахсике́т (Ахси) – Сирдарёнинг ўнг қирғоғидаги азим шаҳар. Шаҳар қўрғондан, шаҳристондан – шаҳарнинг асосий қисми ва рабоддан – ҳунармандлар яшайдиган тумандан иборат. Шаҳарнинг майдони таҳминан 30 гектарлар атрофида бўлган. Қўрғонни шаҳардан девор ажратиб турган, шаҳар ташқи деворлари периметри бўйлаб чуқур хандак қазилган . Шаҳарда савдо ва ҳунармандчилик яхши ривожланган бўлган. VII–XIII асрларда Ахсикетда Ўрта Осиёда қуйма тигель пўлатини ишлаб чиқариш бўйича марказ жойлашган бўлган. Азим шаҳарнинг 70 гектар майдонини пўлат ишлаб чиқариши эгаллаган бўлган.

Х–XIII асрларда Ахсикет Фарғона водийсидаги йирик шаҳарлардан бўлган. . XIII асрларда мўғиллар босқинчлиги туфайли шаҳар вайрон бўлган бўлсада, XV асрда ҳам у йирик шаҳарлардан ҳисобланган , Бобурнинг отаси эса Фарғона водийсининг хукмдори бўла туриб , Ахсини қарорғоҳи этиб танлаган. 1620 йилда зилзила оқибатида шаҳар бутунлай вайрон бўлган. Ахсикетни омон қолган аҳолиси эса қўшни Наманганга кўчиб ўтган.
Вазирлар Маҳкамасининг Қарори доирасида олимлар консервация қилинган ёдгорликларни тадқиқот қилиш ишларини олиб боришади. Шу билан бирга , диққатга сазовор, туристик инфратузилмаларни ривожлантириш бўйича тузилаётган комиссия ушбу жойларга сайёҳларни кўпроқ жалб қилиш бўйича чоралар кўради.
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей