ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Сайёҳлик / “ Euronews” каналида Бухоро ҳақидаги кўрсатув эфир...

“ Euronews” каналида Бухоро ҳақидаги кўрсатув эфирга узатила бошланди

“Euronews” ахборот хизмати ҳамда “Ўзбектуризм” миллий компанияси ҳамкорликда ишлашда давом этишмоқда. Жорий йил 17 ноябрь куни “Uzbekistan Life” рукни остидаги иккинчи кўрсатув эфирга узатилди. Бу сафарги кўрсатув “Бухоронинг бой ҳунармандчилик мероси” деб номланган.

Бухоро ўзининг задўзлик ва шойи матолари билан, кулолчилиги, гиламдўзлик ва тилла тақинчоқ ҳунармандчилиги билан танилган. Шундан келиб чиқиб, “Life” кўрсатуви бошловчиси гилам тўқиш устахонасига ташриф буюриб, гиламдўз қизлар билан ушбу қадимий ҳунармандчилик сирлари ҳақида суҳбат қурди, деб хабар беради “Ўзбектуризм” Миллий компанияси матбуот хизмати.

Бухоронинг географик жойлашуви жуда аҳамиятли бўлиб, у Буюк Ипак Йўлининг марказига тўғри келади. Қадимдан шаҳарни дунёга танитган ҳунармандчилик анъаналари бугунги кунга қадар сақланиб келмоқда. Жумладан, кулолчилик кўҳна ҳунарлардан бўлиб, ушбу шаҳар тарихида ҳам сезиларли ўрин эгаллаган. Кулолчилик ва сополга ишлов бериш усуллари кўплаб асрлар мобайнида ўзгармасдан, авлоддан авлодга ўргатиб келинган ва кулоллар фақат маҳаллий тупроқ ва бўёқлардан фойдаланиб келишмоқда.

Ўзбекистонда эса Бухоро каби мустақил кулолчилик санъати мактаблари бир нечтани ташкил қилади ва ҳар бир мактаб ўзининг бетакрор услуби, чизмалари, шакли ва ранглар танлови билан бошқаларидан ажралиб туради. Олимларнинг фикрича, Бухоро мактабига хос бўлган юздан ортиқ нақшлар борлиги аниқланган.

“Euronews”  каналининг юртимизга бағишланган кўрсатувининг навбатдаги сони 2500 йил тарихга эга қадимий Термез шаҳри меъморчилигига бағишланади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей