ru en ўз
1 USD = 8085.11  
1 EUR = 9487.07  
1 RUB = 136.65  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / ЎЗЛиДеП Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар концеп...

ЎЗЛиДеП Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш бўйича позициясини аниқлаб олди

Мамлакат тараққиётининг замонавий босқичида кенг кўламли ислоҳотларнинг муваффақиятли амалга оширилиши давлат бошқарувининг мутлақо янги ва самарали фаолият юритувчи тизимини яратишни талаб қилади. Ушбу масалалар ЎзЛиДеП томонидан уюштирилган “ЎЗбекистонда маъмурий ислоҳотларнинг ривожланиши ҳолати ва истиқболлари” мавзуидаги конференцияда мутахассислар томонидан мухокама этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида ” ги Фармони замонавий талабларга жавоб берадиган ижроия хокимият органлари ва хўжалик бошқарув органлари фаолиятларининг янги принципларини жорий этиш ва мувофиқ институциявий асосларни яратиш бўйича қонуний босқич бўлди. Ушбу Концепцияда 

“Инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун”, “ Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмт қилиш керак ” принциплари асосдир.
Конференциянинг асосий мақсади – ЎЗбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепциясининг асосий қоидалари ва моҳиятини кенг оммага етказиш, давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш жараёнларида унинг роли, амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳаётга тўлақонли тадбиқ этилишини таъминловчи давлат бошқаруви тизимини юритиш масалаларини муҳокама этиш учун эксперт майдончасини ташкил қилиш, давлат бошқаруви тизимида янги трендларни партия дастурий ҳужжатларида ва ифодалаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

Конференциядан олдин ушбу мавзу бўйича минтақавий конференциялар, Самарқанд, Бухоро ва Қорақалпоқ давлат университетлари негизида ЎзЛиДеП ташаббуси бўйича конференциялар ўтказилди, долзарб мавзу бўйича муҳокамада олимлар иштирок этишди.

Конференцция қатнашчилари ўтказилган ҳар томонлама муҳокама ва музокаралар доирасида ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепциясини амалга ошириш доирасида иштирок этиши учун таклифлар мажмуасини ишлаб чиқишди.




  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей