ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Ўзбекистон хорижга доимий яшаш учун кетган ҳам...

Ўзбекистон хорижга доимий яшаш учун кетган ҳамюртлари билан мулоқот қилиш учун механизм ишлаб чиқади

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШда яшаб турган ҳамюртлари билан ўтказган учрашуви натижаси бўйича хорижга доимий яшашга кетган ҳамюртларимиз билан мулоқот олиб бориш учун доим ишлаб турувчи механизмни яратиш бўйича фармойиш қилди. Бу эса хорижга яшашга чиқиб кетган ва айрим муваффақиятларга эришган юртдошларимизнинг билим ва кўникмалари, илғор тажрибаларидан фойдаланишга ёрдам беради.

Бу ҳақда Халқаро матбуот клубининг йиғилишида Олий МАжлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев маълум қилди.

Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашув чоғида ўзбек мигрантларининг кўпчилиги ушбу ташаббусни қўллашди, агарда мувофиқ шароитлар бўлса , уни амалга оширишга тайёрликларини билдиришди. Шуларни инобатга олиб Президент Шавкат Мирзиёев мувофиқ топшириқлар берди.

“Германия, Туркия , Болқон мамлакатларида кўп йиллар давомида яшаб келган ҳамюртларимиз , кейин ватанимизга қайтиб, унинг модернизация қилишда катта роль ўйнашган, ” – деди сенат вакили.

Президент билан учрашувда иштирок этганларнинг кўпчилиги сўзлаша туриб, кўзларига ёш ҳам олишди. Анча йиллар ўтганига қарамасдан улар хали ҳам Ўзбекистон фуқаролигини хис этиб яшашмоқда. Учрашув сўнггида мамлакатимизнинг собиқ фуқаролари Президентга ўтказилган учрашув учун катта миннатдорчилик билдиришди. Шавкат Мирзиёев , ўз навбатида , ватанимизга қайтмоқчи бўлганларга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей