ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / «Utда ҳаёт кўзгуси»: «ижтимоий такси» хизмати тўғр...

«Utда ҳаёт кўзгуси»: «ижтимоий такси» хизмати тўғрисида ҳамма ҳам билмайди

Муҳбиримиз автобус бекатида беихтиёр иккита онахоннинг суҳбатига гувоҳ бўлди. Улар жамоат транспорти ишини қандай қилиб яхшилаш тўғрисида мулоҳаза юритишарди. Улардан бири шундай ғояни таклиф қилди: агар мамлакатдаги фаҳрийлар учун бепул такси ташкил этганларида ёмон бўлмасди.

Бу таклиф мени кўп мамлакатларда йўлга қўйилган бу хизмат ҳақида ўйлашга мажбур этди. Оҳир-оқибат нима учун бизларда ҳозиргача йўқлигини,умуман яқин вақт ичида бундай хизмат ташкил этиладими-йўқми, билишга қарор қилдим. Натижалар эса менинг кутганимдан ҳам ортиқ бўлди.

Бу саволга жавоб олиш учун хатто вазирлик ва идораларга сўров ёзишнинг ҳам ҳожати бўлмади.Ҳаммасига 200-06-00 телефони орқали Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг сall-марказига қилинган қўнғироқ ойдинлик киритди. Оператор қисқа ва аниқ жавоб берди: бундай хизматлар Бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказлари томонидан тақдим этилади. Тегишли хизмат кўрсатилиши учун яшаш жойи бўйича марказга мурожаат қилиш лозим. Бу жавоб мени ҳайратга солди ва шунчалик тўлиқ эдики, мен бошқа савол бериб ўтирмадим.

Журналист сифатида одамлар кўпинча маълумотга эга бўлмаганлари учун у ёки бу хизматдан фойдалана олмасликлари ҳолатлари билан аввал ҳам тўқнаш келганман. Кейинги вақтларда вазирлик ва муассасалар ўзларининг расмий сайтлари устида ишлаб, бу муаммони ҳал қилишга интилмоқдалар. Бироқ, бу ҳар доим ҳам самара бермайди, негаки, катта ёшдаги одамлар ўртасида компьютердан фойдалана олмайдиганлар ҳали бор.Тўғриси, бундай ҳолатларда кўпинча жонли одам овозини эшитгинг келади, ҳар ҳолда у саволга содда ва тушунарли тилда, қабул қилиш қийин бўлган расмий атамаларсиз жавоб беради. Шунинг учун бошқа вазирлик ва идоралар ҳам Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигидан ўрнак олишлари ва ўзларининг сall-марказлари ва ишонч телефонлари ишини йўлга қўйишларини истардим.

Бироздан кейин ҳис-туйғулар жиловланди, «ижтимоий таксилар” аслида қандай фаолият олиб бораётганини кўриш истаги тузилди. Мен фойдаланишга муваффақ бўлмаган нарса Яшнабод тумани Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказга қилинган биринчи қўнғироқдан кейин аниқлаштирилди.Маълум бўлишича, ижтимоий такси хизматлари фақат ўзгалар парваришига муҳтож бўлган якка-ёлғиз кексалар учун мўлжалланган экан. Бу эса мазкур хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлганларнинг барчасини Марказда яхши билишади, демакдир. Зеро, якка-ёлғиз кексалар ва ногиронларнинг тегишли тоифасини айни шу ташкилот парваришлайди.

 Суҳбатдошим менинг шахсим билан қизиқди. яширишнинг нима ҳожати бор. Бу хизматдан фойдаланганлардан бири билан таништиришни ҳам илтимос қилгим келмади, чунки албатта, шундай хизмат кўрсатилган бирон отахон ёки онахоннинг ёнига олиб боришади.

Аввалдан айтмоқчиман, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг расмий маълумотига кўра, “ижтимоий такси”га 100 га яқин турли ташкилотлар жалб этилган, ундан йил бошидан бери фойдаланувчиларнинг сони эса бу тоифадаги беш минг кишининг минг нафарини ташкил этди!

Маълумотнинг ҳаққонийлигини текшириш учун мен яна бир марта 200-06-00 рақамини тердим, оператор туман марказидаги мутахассисларнинг сўзларини тасдиқлади.

Менга бу борада Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказларида нима дейишлари қизиқ туюлди ва уларга қўнғироқ қилишга тушдим. Бироқ бу масала моҳияти ҳақида янги жавоб эшитишимга тўғри келмади. Гарчи айни шу сабабли текширувни давом эттиришга муваффақ бўлсам-да. Бир неча марказларда ижтимоий такси фаолиятининг муаммоларини очган одамлар ҳам топилди. Маълум бўлишича, бу хизмат ҳомийлар ва ҳокимлик маблағлари туфайлигина мавжуд экан. Шу билан бирга барча ташкилий ишлар Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказлари зиммасига юкланган, бу хизматдан фойдаланиш истагида бўлган якка-ёлғиз пенсионерлар айни уларга бириктирилган. Пенсионернинг буюртмасига кўра улар ҳаражатларни қоплайдиган ҳомийни, кейин эса тегишли хизмат кўрсатувчини топадилар ва ниҳоят пенсионерга иш бўйича сафари давомида ҳамроҳлик қиладилар. Пенсионер буюртма берган дақиқадан бошлаб,хизмат амалга оширилгунга қадар бир неча кун керак бўлади.

Ижтимоий такси – жуда керакли хизмат тури. Уни нафақат шаҳарларда ривожлантириш керак, балки, давлат ҳокимият органлари бўлимлари, шифохоналар ва бошқа муассасалар жойлашган туман марказларидан олисдаги қишлоқ жойларига ҳам эътибор қаратиш даркор, Айни шунинг учун бу хизматни ривожлантириш истиқболлари ҳақида билиш мақсадида мен Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги бошқармаси бошлиғи Баҳодир Шароповга мурожаат қилдим.

– Ўзбекистон ҳудудида ижтимоий таксилар – бу нисбатан янги хизмат кўрсатиш ҳисобланади. У Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йилги «2011 -2015 йилларда якка-ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида» ги қарорига кўра жорий этилган. Бу хизмат кўрсатила бошлаганининг дастлабки йиллариёқ унинг зарурлигини исботлади. Шу билан бирга шаҳарларда бўлганидек, қишлоқ жойларида ҳам хал этилиши бу хизматни кўрсатишнинг сифатини оширишга ёрдам берадиган қатор ташкилий масалалар аниқланди. Улар орасида молиялаштириш, хомийлар ва хамкор ташкилотларни жалб этиш масалалари бор. Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, уларни ҳал этиш кун тартибида турибди.

Бугунги кунда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида 2016-2020 йилларда якка-ёлғиз кексалар, нафақаҳўрлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш бўйича чоралар дастури ишлаб чиқилмоқда ва унда ижтимоий таксилар ишини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси кўзда тутилган.

Айтмоқчи, 2016 йилдан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги № 237- сонли қарорига кўра, бу хизмат кўрсатилиш ҳуқуқига эга бўлганлар рўйҳати кенгайтирилади. Бугунги кунда ундан тахминан 5,5 минг киши - яқин қариндошлари, ҳомий ва васийлари бўлмаган, ўзгалар парваришига муҳтож пенсионерлар ўрин олган. 2016 йилнинг 1 январидан уларнинг сони 7 мингга етади. 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, нафақа тайинланиши учун иш стажи етмайдиган кексалар, шунингдек, балоғатга етмаган ёки ўзгалар парваришига муҳтож яқин қариндошлари бўлганлар ҳам бу ҳуқуқдан фойдаланадилар.

Материал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси доирасида тайёрланди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей