ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Турли одамлар, турли тақдирлар... UT ҳикоя қилад...

Турли одамлар, турли тақдирлар... UT ҳикоя қилади…

Уруш  ва  меҳнат фаҳрийлари республика пансионатида истиқомат қилувчилар давлат  таъминотидалар. Бироқ  уларнинг  яхши  яшашида  ҳайр-саҳоватнинг роли катта.

 Пансионатнинг доимий  яшовчилари орасида  96 ёшли  Василий Петрович Ковалдо ҳам бор. У бизга ўзи ҳақида  бажонидил  сўзлаб  берди.

 – Кўп йиллар  кўнчилик  ва чарм  маҳсулотлари  заводида  меҳнат  қилдим. Раҳбарият ишда  қолишга  ундади, бироқ  мен  бўшайман ,  деб туриб олдим. Ўшанда ёшим 89 да эди. Янги иш  топиш ниятида юргандим – пансионатга  мебель таъмирлаш бўйича  уста кераклигини эшитиб қолдим  ва  қарияларга  ёрдам  бериш учун  келдим,-дейди  Василий Петрович. – Кейин  пансионатда яшовчиларга  қараб, ўзим  ҳам ёш эмаслигим ҳақида ўйлаб  қолдим, ахир қарийб 40 йилдан бери нафақадаман. Шундай  қилиб, мени лавозимимдан озод  қилишлари  ва пансионатда  истиқомат қилувчи  сифатида  расмийлаштиришларини илтимос  қилдим… Бу мен учун энг яхши йўл эди,негаки ўз уйим йўқ, оҳирги йилларда  завод ётоқхонасида  яшагандим. 

  Бугун  Василий Петровичнинг  ҳам  пансионатнинг бошқа  яшовчилари  каби  ўзининг ойнаванд балконли алоҳида палатаси бор. Хона  яхши жиҳозланган: плазмали телевизор, музлатгич, электр чойнак.  Пархез таомлар  билан таъминланган, ҳар куни  шифокорлар кўрикдан ўтказади, ғамҳўр энагалар хизмат кўрсатади. 

 – Давлат биз ҳақимизда жуда яхши ғамҳўрлик  қилади,- деб ҳикоя  қилади Ковалдо.- Қаранг, пансионатда доим  нимадир  таъмирланади:  ёмон бўлгани учун  эмас, аксинча, яхши бўлиши, замон талабига жавоб бериши учун. 

Пансионатдаги дўстлари Вася бобо деб атайдиган  отахон  ўзининг узоқ умр кўргани ҳақида  фикр юритишни  яхши кўради:  «Баъзан ўйлайманки,  кўпчилик  заводидаги ҳар кунги  тиббий  кўриклар фойда берди. У ерда жуда қатъий талаблар бор эди: қўлингиз сал  шилинса -  даволашга юбориларди. Бироқ, шуниси ҳам  борки,  мен бирга ишлаганларнинг кўпчилиги ҳозир оламдан ўтишган. Чамаси, узоқ  умр кўришимга  ҳеч қачон спиртли ичимликлар ичмаганим, чекмаганим, ҳамиша сидқидилдан  ишлаганим катта роль ўйнаган  бўлса керак.  Яна  мен ўтаган ҳаёт мактаби ҳам таъсир қилгандир. Болалигим оғир ўтган, на она, на ота  меҳрини кўрганман ва  етти ёшимда ўгай нам билан тил топа олмай уйдан  қочиб кетганман.  Бироқ  ҳаётимдан нолимайман, у  менга озмунча  ёқимли лаҳзаларни туҳфа этмаган,  табассум билан дейди  бағри кенг бобо.

Василий Петровичнинг ҳаёти икки қисмга  бўлинган:  1953 йилгача  ва ундан кейинги давр. Туғилиб ўсган  Украинанинг Полтава вилоятида  темир йўлда  ишлаб юрган кезлари  Ўзбекистонга  хизмат сафари билан келди ва  бир умрга  қолиб кетди.   «Бу ерда яхши, мен бу ўлкани бутун қалбим билан севиб қолдим», – деб изоҳ  беради меҳнат фаҳрийси. У аввалига темир йўлда ишлади, кейин эса  кўнчилик ва чарм  маҳсулотлари заводига ишга ўтди. Моҳир қўллари билан ҳамиша халқ томонидан  қадрланди  ва ардоқда  бўлди. Тошкентда у иккинчи  марта оила  қурди, бироқ никоҳи узоқ  давом этмади – рафиқаси  касаллик туфайли ҳаётдан эрта кўз юмди. Шундан кейин Василий Петрович ўзини бутунлай  ишга  бағишлади. 

 – Биринчи оиламдан туғилган  қизим  Россияда яшайди ва  мендан  ҳафа эмас. Бир неча бор  бирга яшашга  таклиф  қилди. Бироқ мен рози бўлмадим. Бу ерда Ўзбекистонда қариндошларим йўқ, бироқ атрофимда   дўстсевар, ғамҳўр халқ  бор.  Мен ҳеч бир ерда  Ўзбекистондагидек одамлар бир-бирига ғамҳўрлик қилишини кўрмадим. Хатто бу ерда, пансионатда,яъни биз тўла  давлат таъминотида бўлган жойимизда  ҳам доим бефарқ  бўлмаган  одамлар томонидан  қилинаётган ғамҳўрликни ҳис қиламиз,- дейди Василий Петрович. -  Бизга  кўплаб  саҳоватли инсонлар, ҳомийлар келишади. Масалан, бу ерда барча байрамларда тўкин дастурхонлар атрофида ўтади, концертлар бўлади, барча ҳаражатларни ҳомийлар қоплайди.    Кўп одамлар биздачин дилдан  совғалар олиб келади: кимга янги чойнак, яна кимгадир бошқа нарса.

Мен  агар  яна бир марта туғилсам ва  қаерда яшашни танлаш ҳуқуқим бўлганда эди, бутун умримни Ўзбекистонда  ўтказган бўлардим.            

 Материал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик  жамиятининг  бошқа институтларини  қўллаб-қувватлаш  жамоат фонди ижтимоий буюртмаси доирасида  тайёрланди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей