ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Президент: Кексаларга эътибор бу йил билан чекла...

Президент: Кексаларга эътибор бу йил билан чекланиб қолмайди

Президент Ислом Каримов мамлакатимиз Конституциясининг 23 йиллигига бағишланган тантанали  йиғилишда  қилган маърузасида ижтимоий ҳимоя тизимини янада мустаҳкамлаш  ва ривожлантириш давлат дастурини қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.    

«Бу борада биринчи навбатда ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг давлат дастури қабул қилингани ва бу йўналишда 5-6 йилга мўлжаллаб режалаштирилган ишларимиз айниқса эътиборга сазовор, деб ҳисоблайман», – деб айтди Президент.
У мўътабар қарияларимизга бўлган эътибор, бу йўналишдаги ишлар фақат шу йил билан чекланмайди,-деб таъкидлади. “Барчамиз учун бу қадар муҳим ишлар янги босқичда, янгича шаклда изчил давом эттирилади. Чунки бизларни дунёга келтириб, вояга етказган, ўзининг машаққатли меҳнати билан бугунги ёруғ кунларга катта ҳисса қўшган кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қадрлаш – ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлиб, бу ўзбек халқига мансуб бетакрор фазилатларнинг яққол тасдиғи сифатида болаларимизни, ёшларимизни инсонпарварлик руҳида тарбиялашда ёрқин намуна бўлиши муқаррар», – деб қайд этди давлатимиз раҳбари.

“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат  дастурининг бажарилиши ҳақида сўз юритар экан, Ислом Каримов унинг  ижроси учун барча  манбалар ҳисобидан 2,246 трлн.сўм ва  $225 млн.дан ортиқ маблағ  сарфланганини  маълум  қилди.

Шу йилнинг ўзида 2 миллион 750 минг нафар отахон ва онахонларнинг пенсия миқдори 20 фоиздан зиёд кўпайтирилиб, уларга давлат бюджети ҳисобидан 12 триллион 888 миллиард сўм пенсия тўланди, ўз вақтида ва узлуксиз етказиб берилди. Давлатимиз раҳбари қайд этишича,  бугунги кунда мамлакатимизда пенсияга ажратиладиган маблағнинг миқдори дунёдаги камдан-кам давлатлар қаторида ўртача ойликнинг 41 фоизидан зиёдини ташкил этади.

Жорий йилда 1941-1945 йиллардаги урушда қатнашган ва фронт ортида хизмат қилган 61 мингдан ортиқ фахрийларимизга коммунал хизматлар бўйича 3 миллиард 900 миллион сўм миқдоридаги компенсация пуллари тўлаб берилди. Шунингдек, 100 ёшга етган ва ундан ошган кексаларимизнинг пенсиясига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида устама тўлаб бориш тизими татбиқ этилди ва шу каби бир қатор бошқа чора-тадбирлар амалга оширилди.

50 мингдан ортиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, пенсионер ва ногиронлар санаторийларда бепул даволанди. Уларнинг 7 минг нафарига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилди, 5 мингдан кўпроқ қарияларимиз учун замонавий клиникаларда операциялар ўтказилиб, улар ўз дардига шифо топди.

“Табиийки, бу борада соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизматнинг сифатини давр талаблари даражасига кўтариш алоҳида аҳамият касб этади”,- деб айтди  давлатимиз раҳбари.

Жорий йилда Инвестиция дастури асосида 141 та тиббиёт муассасасида қарийб 495 миллиард сўм ҳажмидаги реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилгани, уларни замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун хорижий молия институтларининг 25 миллион долларлик маблағлари жалб этилгани айни шу мақсадга хизмат қилади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей