ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Олий ўқув юртларида “Ривожланиш стратегияси” кабин...

Олий ўқув юртларида “Ривожланиш стратегияси” кабинетлари очилмоқда

“Ривожланиш стратегияси” маркази томонидан Ўзбекистон Олий ўқув юртларида “ЎЗбекистон Республикасини 2017 – 2021 йиларда бешта устувор йўналишлар бўйича ривожлантиришнинг Ҳаракатлар Стратегияси ” кабинетларини ташкил қилиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳа мамлакатимизда ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшлар ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида амалга оширилмоқда .
Тошкентдаги Инха университети С.Бобохўжаевнинг сўзларига қараганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган Ҳаракатлар стратегияси ҳаётимизнинг барча соҳаларини, жумладан таълим тизимини такомиллаштириш, давлат ёшлар сиёсати ва, шунингдек, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ёшлар ролини кучайтириш масалаларини ўз ичига олган , Ўзбекистонни ислоҳ қилиш учун комплекс дастурдир.

Ушбу олийгоҳда ташкил қилинган “Ҳаракатлар стратегияси ” кабинети мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар тўғрисида материаллар ва ахборот билан таъминланган. Шунингдек, бу ерда талабалар орасида уларни “Ҳаракатлар стратегияси” волонтерлар гуруҳларига жалб қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилади . Уларнинг иштирокчилари “Ҳаракатлар стратегияси” моҳияти ва мазмунини тушунтириш ва тарғиб қилиш бўйича ўтказиладиган тадбирларда ахборот кузатувини олиб боришади. Бу тадбирлар ташаббускор, ижодий фикрлайдиган ёш авлод вакилларини аниқлаш имконини беради. 
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей