ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Молия вазирлиги ногиронларни қўллаб-қувватлашга ик...

Молия вазирлиги ногиронларни қўллаб-қувватлашга икки баравар кўп маблағ йўналтирди

«Кексаларни эъзозлаш йили»да ногиронларни ва кексаларни реабилитациянинг ёрдам берувчи ва техник воситалари билан таъминлаш ҳажми оширилди.

Фақат давлат бюджетининг ўзидан бу мақсадлар учун одатдаги 2,4 млрд. сўм эмас, балки бундан икки баравар кўп маблағ ажратилди. Бу маблағларга 12 минг протез-ортопедия воситалари ва 4,5мингта реабилитация техник воситалари сотиб олинди. Бундан ташқари Касаба уюшмалари федерацияси 420 киши учун,”Соғлом авлод учун” фонди «АмериКерз» халқаро ташкилоти малағларини жалб этган ҳолда яна минг кишига ногиронлар аравачалари харид қилди.

Меҳнат ва аҳолии ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигида таъкидлашларича, асосийси ҳали олдинда. Бугунги кунда янги ҳужжатлар тайёрланмоқда, уларга асосан реабилитация техник воситалари бепул бериладиган касалликлар рўйҳатини кенгайтириш режалаштирилмоқда (унга таянч-ҳаракатланиш аппарати, асаб тизими қон айланиш органлари,суяк-мушак тизими ва бошқалар киради).

Муассасада шунингдек, бу тадбирлар ногирон шаҳсларнинг жамиятга интеграциясини кучайтириш бўйича реабилитация тадбирлари самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа саъй-ҳаракатлар билан биргаликда амалга оширилиши таъкидланди.

Материал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фукаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси доирасида тайёрланди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей