ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиг...

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида янги хизмат ишга туширилди

Жорий йилнинг асосий ижтимоий дастури доирасида нафақахўрлар ҳамда ногиронлар Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манзилига арзнома юборишнинг қулай усулига эга бўлдилар.

Аввалдан нафақахўрлар учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манзилига тақдим этилаётган ижтимоий хизматларнинг сифати ҳақида бепул SMS-хабар юбориш имкониятини тақдим этиш режалаштирилган эди. Бироқ, лойиҳани амалга ошириш чоғида олиб борилган тадқиқотлар SMS хабар вазирликка бир йўла бир нечта сабаблар бўйича шикоят юбориш учун муваффақиятли усул бўла олмаслигини кўрсатди. Биринчидан, кўпчилик нафақахўрлар SMS хабар юбориш техникасини билмайдилар, иккинчидан эса энг узун хабарларда ҳам вазиятни тўлиқ тушунтиришга етарлича жой бўлмаслиги мумкин.

Шунинг учун жорий йилда вазирликда call-маркази хизмати ташкил этилди. Ижтимоий хизматдан шикояти бор бўлган шахслар 200-06-00 рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин. Оператор мурожаатни ёзиб олади ва вазирликка кўриб чиқиш учун етказади.

Ва энг муҳими шундаки, ушбу рақамга исталган вақтда қўнғироқ қилиш мумкин, хизмат кечаю кундуз ишлайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей