ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига 2,2 тр...

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига 2,2 триллон сўм ва 225 миллион доллар маблағ сарфланди

«Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурида назарда тутилган умумий чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида, барча манбаларни ҳисобга олганда, жами 2,2 триллион сўм ва 225 миллиондан ортиқ маблағ сарфланди. Бу ҳақида ўтган ҳафтанинг жума кунида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида Президент Ислом Каримов таъкидлаб ўтди.

Давлатимиз раҳбари қайд қилиб ўтганларидек, Дастурнинг амалга оширилишида барча вазирлик ва муассасалар, иқтисодиёт тармоғидаги барча корхона ва ташкилотлар, ижтимоий тузилмалар, биринчи навбатда «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари иштирок этишди.

2015 йилда 215 мингдан ортиқ кексалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Эҳтиёжманд ногиронлар 11 мингдан ортиқ протез-ортопедия буюмлари ва  юқори сифатга эга соғломлаштириш воситаларини бепул олиш имконига эга бўлдилар.

70 мингга яқин фахрийлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, стационар ва санатор муассаларда соғликларини тикладилар. Ўзбекистоннинг 100 ёшга кирган барча узоқ умр кўрган кишиларининг пенсияларига бир минимал иш ҳақи миқдорида махсус устама қўшилди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг 1 сентябридан доимий ғамхўрликка муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлар учун ҳар ойда бепул бериладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситаларининг янги рўйхати жорий қилинди. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей