ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Жорий йил бошидан буён 10 минг нафардан зиёд уруш ...

Жорий йил бошидан буён 10 минг нафардан зиёд уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторияларда соғломлаштирилди

Нуронийларнинг 8647 нафари “Товоқсой” санаторийсида соғломлаштирилди. Бу ерда фахрийларнинг мазмунли дам олиши, тиббий муолажалар олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронтларида иштирок этган фахрийларнинг саломатликларини тиклашнинг тартиблари ишлаб чиқилиб, 2015 йилнинг бошидан амалиётга тадбиқ қилинди.

Уруш ва меҳнат фахрийларига сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида, “Товоқсой” сиҳатгоҳининг 7 нафар шифокори ҳамда 16 нафар ҳамшираси геронтология йўналиши бўйича малака ошириш курсларида ўқитилди.

Фахрийларни қабул қилиш учун махсус бўлинма очилган бўлиб, хоналар замонавий техникалар билан таъминланган. Кексаларнинг ёши инобатга олинган ҳолда таомномаларга ўзгартиришлар киритилган. Ҳар бир отахон-у онахон санаторийга келиши билан тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилиб, керакли тиббий муолажалар белгиланади. Бу ерда кексалар учун физиотерапия, даволаш жисмония тарбия хоналари ва фитобар доимий равишда хизмат қилади. Шунингдек, даволанувчилар тоза ҳавода сайр қилишлари, столь тенниси ўйнашлари ва телевизор кўришлари мумкин.

Кексаларимизнинг севимли масканларидан бири бу – миллий услубдаги сўридир. У ерда отахонлар-у онахонлар бир пиёла чой устида суҳбат қурадилар, ўзаро фикр алмашадилар. Санаторийга кино ва эстрадамиз намоёндалари мунтазам ташриф буюрадилар, ҳафтанинг жума кунлари эса, Тошкент бўйлаб саёҳат уюштирилади.

 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей