ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Ижтимоий ҳодимлар учун махсус кийим жорий этилади

Ижтимоий ҳодимлар учун махсус кийим жорий этилади

Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги якка-ёлғиз кексалар  ва ногиронларни парваришлашга  жалб этилган ижтимоий ҳодимлар фаолиятини  такомиллаштиришга қаратилган бир  қатор лойиҳаларни  амалга  оширади.

Бу тадбирлар  мажмуаси  Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш  ва  манзилли ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақида”ги  қарорига  мувофиқ  олиб борилаётган  ишларнинг мантиқий давоми  ҳисобланади.  Янгиликлардан  бири шундаки,  энди индивидуал ижтимоий ҳамроҳлик  ва ижтимоий иш бўйича хизматлар  ижтимоий ёрдам дастурини баҳолаш  асосида  кўрсатилади.   Яна  шуниси ҳам  муҳимки,  энди  ижтимоий ходим томонидан уйда кўрсатиладиган  хизмат ҳажми  керак  бўлганда  хафтасига  етти мартагача  етказилиши мумкин.

Ҳозирги  вақтда  ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар ва ногиронларга уйда ёрдам  кўрсатувчи ижтимоий  ҳодимлар  учун маҳсус  кийимлар беришнинг меъёрий  рўйҳати кўриб чиқилмоқда. Ижтимоий ҳодимларнинг энди ўз махсус либослари  бўлиб,бу уларни  таниб олишни енгиллаштиради. Бу жуда муҳим, чунки, якка-ёлғиз кексалар эшикларини қоққан ҳаммага  ишончсизлик  билан  қарайдилар.

Ҳозирги  кунда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш  вазирлиги муассасалари ва  ташкилотларининг  ижтимоий ҳодимлари меҳнатига  ҳақ   тўлаш бўйича  лавозим  маошлари ишлаб  чиқилди ва   келишув  ҳамда тасдиқлаш босқичида турибди.Таклиф этилаётган  маошлар аввалгиларидан  анча фарқ  қилади ва сифатли хизмат кўрсатилишига  ёрдам  беради.    

Яна бир янгилик  кадрлар  тайёрлаш  билан  боғлиқ. Олий ўқув юртлари даражасида ижтимоий  ходимларни тайёрлаш тўғрисида таклифлар кўриб чиқиш  учун   киритилди.

Материал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ  ва фуқаролик  жамиятининг бошқа  институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижтимоий  буюртмаси  доирасида  тайёрланди  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей