ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Ижтимоий хизмат ҳодимлари маҳалла вакиллари билан ...

Ижтимоий хизмат ҳодимлари маҳалла вакиллари билан бирга ҳар бир уй эшигини қоқмоқда

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ёрдамга муҳтож қариялар ва ногиронларни аниқлаш мақсадида ҳар чоракда маҳаллаларга бориб, хонадонлар билан танишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бу механизм Вазирлар Маҳкамасининг “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоялаш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қароридан сўнг жорий этилди. Аввал мамлакатимиз қонунчилигида ёрдамга муҳтож кексалар ва ногирон шаҳсларни аниқлаш механизмлари регламенти йўқ бўлиб, амалда эса Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш марказига ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар бўйича хизмат кўрсатилар эди.

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш маркази ҳодими хонадонларни махаллалар вакиллари билан биргаликда айланиб чиқади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож одам аниқланган ҳолатларда яна бир янгилик – индивидуал ёрдам дастури ишлаб чиқилади. Яъни, энди фуқаролар ёрдам сўраб мурожаат қилмайди, балки ижтимоий хизматларнинг ўзлари якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлар ҳаётини мониторинг қиладилар, кейин эса аниқ шахс олиш ҳуқуқига эга бўлган давлат хизматлари рўйҳатини тузадилар.

Бундай хизматлар орасида уйда парваришлаш, бепул тиббий ёрдам, коммунал хизматлар тўловларида кўмаклашиш, бепул озиқ-овқатлар ва шахсий гигиена воситалари тўпламлари билан таъминлаш ва бошқа кўплаб ёрдамлар бор.

Материал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси доирасида тайёрланди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей