ru en ўз
1 USD = 8101.62  
1 EUR = 9528.32  
1 RUB = 137.93  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Фаҳрийлар ва якка-ёлғизлар уйларини таъмирлаш учу...

Фаҳрийлар ва якка-ёлғизлар уйларини таъмирлаш учун 20 млрд. сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди

1941-1945 йиллардаги  уруш  ва меҳнат  фаҳрийлари, шунингдек,якка-ёлғиз  ва  ижтимоий  қўллаб-қувватлашга  муҳтож кексаларнинг уй-жой шароитларини   яхшилашга  қаратилган ҳудудий дастурни  амалга ошириш бошланди. Уни амалга оширишга икки йил  сарфланади.

Бу йўналишдаги  комплекс  чора-тадбирлар  йилнинг бош  ижтимоий  дастури доирасида  ишлаб чиқилган.

Энди ҳар йили республика  бўйича ҳар бир маҳалладан битта  уй ва хонадон ҳисобидан камида  10 мингта уй-жой жорий, зарур  бўлганда  капитал  таъмирланади, шунингдек, турар жой  шароитлари яхшиланади

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар  ва Тошкент шаҳри  ҳокимликлари,  Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги дастур ижрочилари этиб тайинланди.  Таъмирлаш ишлари  «Махалла» ва «Нуроний» фондлари, бошқа нодавлат ташкилотлари  ва ҳомийлар, шунингдек,  қўшимча маҳаллий бюджет манбалари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.  

Дастурнинг  умумий қиймати 60 млрд сўм деб баҳоланмоқда,  бу маблағнинг 20 миллиарди  жорий  йилда ўзлаштирилди.

Материал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  ҳузуридаги  ННТ ва фуқаролик  жамиятининг  бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш  жамоат фонди ижтимоий  буюртмаси  доирасида  тайёрланди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей