ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Давлат дастури якунига етмоқда: давлатдан ёрдам

Давлат дастури якунига етмоқда: давлатдан ёрдам

17 минг  нафар якка-ёлғиз кексалар, пенсионерлар  ва ногиронлар  бу йил   давлатдан  турли шаклларда ёрдам оладилар.

16 мингга яқин  кишига  ижтимоий  хизмат кўрсатилмоқда. Яна 4,3 минг  якка-ёлғиз нуронийлар бошқа имтиёзлар билан  таъминланади.бу ҳақда  Uzbekistan Today  муҳбирига  Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги бошқарма  бошлиғи  Баҳодир Шарапов сўзлаб берди:

– Барча ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларга  ҳайрия ташкилотлари  маблағлари ҳисобига 3464,5 млн. сўм ҳажмида  пул  моддий  ёрдами кўрсатилди. Бундан  ташқари 4,3 минг  ёлғиз пенсионерлар ҳар ойда  бепул  озиқ-овқат  маҳсулотлари тўплами билан таъминланди, бунинг учун  бюджет маблағларидан 1758,8 млн  сўм йўналтирилди.

11,1 минг нафар ёлғизлар бепул дори воситалари  билан  таъминланди.3,5 мингга яқин ўзгалар         ёрдамига  муҳтож  ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронлар бюджет маблағларидан, қолганлар – 7,6 минг нафар  киши ҳайрия ташкилотлари  ҳисобидан дори-дармонлар билан  таъминланди. 

Барча  якка-ёлғиз пенсионерлар  ва ногиронлар тиббий кўрикдан  ўтдилар, улар натижасига кўра 11,5 минг киши  даволанишга  муҳтож   деб топилди. Натижада  4,1 минг киши  амбулаторияда, 1,9 минг киши  стационар  шароитларида, 5,4 минг киши уйда  даволанди. Шунингдек,  «Соғлом авлод учун»  фонди  ходимлари  томонидан  1,7 минг нафар якка-ёлғизга уйда  патронаж  хизмат  кўрсатилди.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий  ҳимоя қилиш вазирлиги  тизимининг санаторийлари  ва дам  олиш уйларида 1011 та  ёлғиз пенсионерлар соғломлаштирилди. 

2004та ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уй-жой, маиший  шароитларини  яхшилаш  мақсадида уларнинг уйлари таъмирланди. Бу мақсадларга  ҳомийлар маблағларидан  1588,1 млн. сўм  йўналтирилди. 

Ҳозирги вақтда 688 нафар якка-ёлғиз,  кекса пенсионер ва  ногиронлар  «Саҳоват» уй-интернатларида яшамоқда  ва ижтимоий хизмат кўрсатиш  билан қамраб олинган.

 

Материал  Ўзбекистон   Республикаси Олий Мажлиси  ҳузуридаги  ННТ ва фуқаролик  жамиятининг  бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижтимоий  буюртмаси доирасида  тайёрланди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей