ru en ўз
1 USD = 8101.62  
1 EUR = 9528.32  
1 RUB = 137.93  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Давлат дастури поёнига етмоқда: узоқ умр кўрувчил...

Давлат дастури поёнига етмоқда: узоқ умр кўрувчиларга алоҳида эътибор

Бу йил асосий ижтимоий дастурда катта  авлоднинг барча  вакилларига  эътибор қаратилди, бироқ,  100 ёшдан  ошганларга алоҳида  иззат-ҳурматда бўлдилар.

100 ёшдан ошган 8700 нафар  юртдошларимизнинг барчалари пенсияларига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи ҳажмида  қўшимча ола бошлашди. Бу қўшимчаларни тўлаш  учун  бюджетдан ташқари пенсия  фонди 12,4 млрд.сўм маблағ йўналтирди.

Узоқ умр кўрганлар  тўғрисида ҳужжатли фильмлар  суратга олинди, газета  ва журналларда мақолалар  эълон қилинди, китоблар чоп этилди. Масалан, Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси «Маҳалла», «Нуроний» фондлари  билан ҳамкорликда «Мингта ибратли хаёт йўли» тўпламини  нашрдан  чиқарди. Унда бир асрдан ортиқ умр кечирган, фидойи  ҳаёт йўли билан  халқ ўртасида обрў-эътибор топган нуронийлар тўғрисидаги  материаллар  жамланган.

Хотин-қизлар қўмитаси, «Махалла», «Нуроний», «Соғлом авлод учун» фондлари, МТРК, Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан  ҳамкорликда  мамлакатимизнинг 100 ёшдан ошган  фуқароларини шарафлашга бағишланган кенг кўламли тадбирлар  ўтказишди. Бу ташкилотларнинг  кўнгиллиларидан тузилган маҳсус  гуруҳлар қимматли совғалар билан 100 ёшдан  ошган ҳар бир нуронийни  бориб  кўрдилар. Саломатлиги  имкон берган нуронийлар  ўзлари учун ташкил этилган тадбирларга боришга муваффақ  бўлдилар.

Материал Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат  фонди ижтимоий буюртмаси доирасида  тайёрланди.  

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей