ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Давлат дастури марра остонасида

Давлат дастури марра остонасида

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида 26 та “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилувчи қарияларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигида бу борадаги ишлар қандай олиб борилгани маълум қилинди.

Кексаларга моддий ва маънавий жиҳатдан кўмак беришда “Соғлом авлод учун” жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари фаол иштирок этди.  Бугунги кунда улар томонидан 772,0 миллион сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди. Ушбу маблағларга 6166 та дори-дармонлар қутиси, 5634 та санитар-гигиена воситаси, 457 нафар киши учун кийим-кечак, 1798 та ётоқ чойшаблари тўплами ва 13744 килограмм озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилинди.

 “Нуроний” жамғармаси “Ўздонмаҳсулот” АК билан ҳамкорликда 17 миллион сўмга дори-дармонлар сотиб олишда ҳамда интернат-уйларида яшовчи қарияларни мамлакатимиздаги санаторияларда дам олишлари учун йўлланма ҳақини тўлашда кўмак беришди. Масалан, Андижон ва Яккабоғдаги “Саховат” уйларида яшовчи кексалар Фарғона вилоятидаги “Олтиариқ” ва Тошкент вилоятидаги “Тавоқсой” сиҳатгоҳларида дам олишди.

 “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи фуқаролар учун “Маҳалла” жамғармаси томонидан 6690 та ётоқ чойшаб тўпламлари, кийим-кечаклар ва гигиена воситалари сотиб олинди ҳамда уларга 541, 2 миллион сўм миқдорида ҳомийлик кўмаги кўрсатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳам фаол ҳомийлар қаторидан жой олди. Уюшма томонидан Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни байрамларига бағишланган маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил этилди. Ушбу мақсадлар йўлида Касаба уюшмалари томонидан 104,9 миллион сўм йўналтирилди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей