ru en ўз
1 USD = 8069.29  
1 EUR = 9403.14  
1 RUB = 136.26  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Давлат дастури ижроси: пенсионерлар учун ижтимои...

Давлат дастури ижроси: пенсионерлар учун ижтимоий ҳизмат янада имкониятли бўлиб қолди

«Кексаларни эъзозлаш йили»  давлат дастури янги софт-таклифларни ишлаб чиқишнинг таянч нуқтаси  бўлиб қолди,  улар отахон ва онахонлар  ҳаётини сезиларли даражада  енгиллаштиради. 

Йил давомида  пенсионерларнинг ижтимоий хизматлар олишга имкониятларини кенгайтиришга  ёрдам берган  бир қанча  лойиҳалар амалга оширилди. 

Мамлакатимизда илк бор  катта ёшдагилар учун  ихтисослаштирилган  «Nuroniy.net» интернет-ресурси  ташкил этилди. Портал мамлакатда  пенсионерларга  тақдим этиладиган ижтимоий хизматлар, имтиёз  ва преференциялар, уларга  хизмат кўрсатишга ихтисослашган муассасалар ҳақидаги барча маълумотларга эга.  Бу ерда  турли интерфаол  хизматлардан ҳам фойдаланиш мумкин.

Меҳнат  ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш  вазирлигининг бу йил ташкил этилган  call- маркази  ҳодимлари ижтимоий  хизматларнинг  барча  турлари ҳақида маълумот олишга ёрдам  кўрсатадилар, бу хизматларнинг кўрсатилиши масалалари бўйича маслаҳат  берадилар. Бунинг учун 200-06-00 телефон рақамларини  териш кифоя. 

Давлат интерфаол хизматлари ягона порталида катта  ёшдагилар учун  қатор интерфаол хизматлар жорий  этилди. Жумладан,  электрон аризалар бериш бўйича интерфаол хизматлар йўлга  қўйилган. Улар орасида  якка-ёлғиз кексалар  ва ногиронларга уйда  ижтимоий  хизмат кўрсатиш, қаровчиси йўқ ёлғиз  кексалар ва ногиронларни   «Саҳоват» ва «Мурувват» уй-интернатларига жойлаштириш  кабилар  бор.

Пенсия  таъминоти органлари сўрови  бўйича пенсияни  расмийлаштириш учун архив маълумотларини электрон шаклда  етказиб бериш ахборот хизматини жорий этиш бўйича икки йиллик лойиҳани амалга ошириш бошланди. У пенсияни расмийлаштиришда  мустақил равишда  иш стажи ва ойлик  маоши тўғрисидаги архив маълумотларини тўплаш заруриятидан халос  қилади.  

Ҳозир Ўзбекистонда  1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти  фаҳрийларини санаторий-курортларда соғломлаштиришни электрон  ҳисобга олишнинг комплекс дастури ишламоқда.  Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш  маркази  ҳодимлари компьютерларида  барча  маълумотлар бор ва бу ундан  фойдаланишни  анча енгиллаштиради. Ҳудди  шундай самарани ногирон шахсларни протез-ортопедия буюмлари  ва реабилитация техник  воситалари билан таъминланганликларини ҳисобга олиш бўйича  йўлга  қўйилган «Protez» дастури  ҳам бермоқда.  

 

Материал Ўзбекистон Республикаси  Олий Мажлиси  ҳузуридаги ННТ ва Фуқаролик  жамиятининг  бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ижтимоий буюртмаси  доирасида  тайёрланди. 

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей