ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Кексаларни эъзозлаш йили / Бобо-бувиларимиз компьютер ёнида: мамлакат бош кут...

Бобо-бувиларимиз компьютер ёнида: мамлакат бош кутубхонаси кексаларга технологиялар сирини ўргатмоқда

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси «Кекса кишилар учун компьютер саводхонлиги» лойиҳасини февраль ойида ниҳоясига етказади.

2015 йилда мамлакат бош кутубхонаси «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури доирасида кекса кишиларга замонавий технологияларни ўргатиш ташаббуси билан чиққан эди.

Бу лойиҳа доирасида кутубхонанинг кекса ёшдаги фойдаланувчилари бепул асосда компьютер ва интернетдан фойдаланиш малакасини ошириш имконига эга бўлишди.

– Миллий кутубхона — фақат китоблар эмас, балки уларнинг электрон манбаларига ҳам эга, – деб тушунтиради ўқув залига хизмат кўрсатувчи бош мутахассис Муҳтарам Муродова. – Кузатувларимизга кўра, илгари кекса кишиларнинг аксар қисми босма нашр маҳсулотларини ўқиш билан кифояланишарди.  Биз эса уларнинг ахборот олиш манбаларини кенгайтиришни истадик. Сўровномалар уларнинг кўпчилигида компьютер билими кўникмаси етарли эмаслигини кўрсатди. Биз эса бу муаммони бартараф этиш ва уларнинг малакасини оширишга кўмаклашдик.

Бу ноодатий курсни тугаллаган тингловчилар бугунги кунда Миллий кутубхонанинг электрон манбалардан фаол фойдаланишаяпти. Шунингдек, баъзилари ижтимоий тармоқлар орқали ўз танишлари ва дўстларини топишга ҳам ҳаракат қилишмоқда. Интенет орқали янги қабул қилинаётган қонунлар, фармон ва қарорлар билан танишиб боришаяпти. Зарур бўлганида эса уй юритиш, боғбончилик каби соҳаларда ҳам унга мурожаат қилишмоқда.

– Лойиҳа фақат уч ой давом этди, ҳар бир гуруҳ учун учтадан машғулот ўтказдик. Фақат унинг якунланганини тингловчилар истамайгина қарши олишди, – дейди Муҳтарам Муродова. – Ҳеч кимни хафа қилмаслик учун февралдан яна ишимизни давом эттирамиз. Бу гал тингловчиларимиз 30 тадан ортиқ бўлиши кутиляпти.

Mақола Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ижтимоий буюртмаси асосида тайёрланди.

 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей