ru en ўз
1 USD = 8039  
1 EUR = 9347.75  
1 RUB = 118.05  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Рукн архиви / “Шифокорлик қасамёди” ёхуд тиббиёт олийгоҳлари бит...

“Шифокорлик қасамёди” ёхуд тиббиёт олийгоҳлари битирувчилари қаерда ишлашади?

Эртага тиббиёт олийгоҳларининг битирувчилари ҳудудий тиббиёт муассасаларида ўз фаолиятларини бошлайдилар.
Тошкент педиатрия тиббиёт институтида ушбу институтнинг 7-курс бакалавриат ҳамда 2-курс ординатура битирувлари иштирокида “Шифокорлик қасамёди” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда олий тоифали тиббиёт кадрларини тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Амалий машғулотларни назария билан уйғунлида олиб бориш, машғулотларни энг замонавий ахборот технологиялари кўмагида олиб бориш халқимиз саломатлиги йўлида тек тўкадиган малакали шифокорларни тайёрлаш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг 2017–2018 ўқув йилидаги 7-курс бакалавриат ва 2-курс клиник ординатура битирувчиларининг якунловчи давлат аттестацияси 2018 йилнинг 2–6 январь кунлари бўлиб ўтди. Жорий йилда институтни “Даволаш иши”, “Профессионал таълим”, “Педиатрия иши” йўналишларида 407 нафар, клиник ординатурани эса 97 нафар талаба тамомлашди. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирилиги билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон, вилоят ва Тошкент шаҳри соқлиқни сақлаш бошқармаларида ҳудуд, туман ва шифохоналарда ойлик муддатларда тиббиёт кадрлари учун талаблар эълон қилинди.
Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда тиббиёт олийгоҳларининг барча битирувчилари ўз мутахассисликлари бўйича доимий яшаш жойларига кўра тиббиёт муассасаларида ишга жойлаштирилди. Улар шу йилнинг 8 январидан ўз фаолиятларини бошлашади.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей