ru en ўз
1 USD = 7883.99  
1 EUR = 9150.95  
1 RUB = 124.89  
ru en ўз

“2018 йил 6–8 июнь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро конгресси ҳақидаги “Культура-К” телеканалининг репортажини порталимизда томоша қилинг”

Бош саҳифа / Рукн архиви / Шавкат Мирзиёев фанни тубдан ислоҳ қилишни бошл...

Шавкат Мирзиёев фанни тубдан ислоҳ қилишни бошлади

Илмий фаолият олиб боришдаги асосий камчиликлар айтиб ўтилиб, улар ечимининг асосий йўналишлари белгиланиб олинди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 ноябрдаги Қвроридан келиб чиқмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, замонавий шароитларда жаҳон фани ва инновация фаолиятининг ютуқларидан кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантиришнинг, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, қуйидаги тизимли муаммоларнинг мавжудлиги, инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш учун мавжуд имкониятлар ва салоҳиятдан етарлича фойдаланмаслик кўзланган ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишига ҳамда мамлакатнинг жадал инновацион ривожланишига тўсқинлик қилмоқда, хусусан:

1. давлат дастурларини ишлаб чиқишда замонавий фан ва инновацион технологияларнинг ютуқлари ва ривожланиш тенденцияларини лозим даражада комплекс таҳлил қилиш ва ўрганиш мавжуд эмас, бунинг оқибатида мазкур дастурлар аксарият ҳолатларда муаммоларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган ҳамда узоқ муддатли ривожланиш масалаларини ҳал этмаяпти;

2. фундаментал ва амалий тадқиқотларни ташкил этишнинг ҳозирги аҳволи инновацион ғоялар ва ишланмаларни тўлиқ рўёбга чиқариш ва амалий жорий этиш учун лозим даражадаги шароитларни таъминламаяпти;

3. инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни стратегик прогноз қилиш, қўллаб-қувватлаш ва жорий этишни таъминловчи ягона органнинг мавжуд эмаслиги, илмий-тадқиқот ва ахборот-таҳлил муассасаларининг тарқоқ ҳолда фаолият кўрсатиши фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг тўлиқ интеграциялашишига имкон бермаяпти, бу эса ўтказилаётган изланишларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда;

4. юқори технологиялар, ноу-хау ва замонавий ишланмаларни биринчи навбатда жорий этишни талаб қилувчи устувор соҳа ва тармоқларни аниқлаш бўйича фаолиятни ташкил этишдаги камчиликлар технологик қолоқликка ва инновацион товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг чекланганлигига олиб келмоқда;

5. илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ҳамда инновацион ғоялар ва ишланмаларни жорий этишда алоҳида ҳолатлардаги тор идоравий манфаатларнинг устунлик қилиши бюджет маблағларидан нооқилона фойдаланишнинг сабабларидан биридир;

6. инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни амалга оширишда давлат-хусусий шерикликни татбиқ этишга, шунингдек, инновацион маҳсулотларни жорий этиш учун инфратузилмани такомиллаштиришга етарли эътибор қаратилмаяпти;

7. инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жорий этиш соҳасида юқори тажриба ва салоҳиятга эга бўлган хорижий (халқаро) ташкилотлар билан ҳамкорлик, шунингдек, улардан бутун мамлакат фани, саноати ва иқтисодиётини ривожлантиришнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишда фойдаланиш паст даражада сақланиб қолмоқда.

Фармон билан Ўзбекистон инновацион ривожланишининг асосий йўналишлари белгилаб олинди:

-мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш;

-давлат хизматлари кўрсатишнинг тартиб-таомилларини оптималлаштириш ва соддалаштиришни, давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлигини оширишни таъминлайдиган давлат бошқарувининг инновацион шаклларини жорий этиш;

-бундан келиб чиқиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг инновацион ва илмий-техник ривожланиши соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи орган этиб белгиланди;

- вазирлик давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси бўлади, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни жорий этиш бўйича давлат бошқарув органлари, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлил муассасалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

- зиммасига юклатилган вазифалари доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ишларни ўрганади, инновация фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни йиғиб, умулаштиради;

- Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ва қонунларда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади .


  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей