ru en ўз
1 USD = 8312.64  
1 EUR = 9456.46  
1 RUB = 125.22  
ru en ўз

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб, Тошкент ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган махсус бошқарув тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент старт олади. Порталимиздаги ЎзА видеорепортажи орқали бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Бош саҳифа / Рукн архиви / САҲРО ЛУВРИНИНГ ТОРТИШ КУЧИ

САҲРО ЛУВРИНИНГ ТОРТИШ КУЧИ

Гултаин Паҳритдинова билан Нукус шаҳрида И.Савицкий номидаги Давлат санъат музейида танишиб қолдик. Ёш қорақалпоқ қизи москвалик рассом С. Лупповнинг авангард услубида ёзилган картина олдидан кетолмай қолган эди.

Бу асар тўғрисида ҳеч нарса билмас эдим ва ёш томошабиндан уни нима қизиқтириб қолганини сўрадим?

Қиз расмларни унча яхши тушунмаслигини, аммо музейда тез-тез бўлиб туришини, қорақалпоқ рассомлари ва, шунингдек, Шарқ ижодларида асосий мавзу бўлиб қолган Москва усталарининг ишлари билан танишиб туриши ҳақида гапириб берди.

- Картинада тасвирланган аёл эса мени магнит сингари ўзига тортди¸ундан кўзимни узолмаяпман. Бу аёл рассомни аёли, фожиали дамларда тасвирланган. Яқинда улар фарзандларини йўқотишди. Ушбу фожиа унинг кўзлари ва қора рангларда акс эттирилган. Уларнинг қайғу ва ғамларига бефарқ бўлолмайсан. Аммо картинада оқ ранглар ҳам акс эттирилиган – ҳаётга ва келажакка ишонч борлигидан даракдир. Мана ҳақиқий санъат, рассомнинг чексиз истеъдоди.

- Таъкидлаш жоизки, ушбу хис-туйғуларга тўла суҳбатдошимни сўзларидан сўнг ўзим ҳам анча вақтгача авангард услубида ёзилган , унчалик таниш бўлмаган рассомнинг картинаси олдидан кетолмадим.

Янги танишимни суҳбатга тортдим. У маҳаллий университет қошидаги 1-Академик лицейда таҳсил олар экан. Фақат аъло баҳоларга ўқиб, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг тадбирларида фаол қатнашиб келар экан, спорт билан ҳам шуғулланаркан. Ҳуллас, машҳур фильм қаҳрамонига ўхшаб¨талаба, спортчи, ташкилотчи ва аълочи... Унинг орзуси – журналист бўлиш, Нукус ёки Тошкентдаги ОТМ ўқишни давом эттирмоқчи.

Кейин суҳбатимиз яна музей ва унинг асосчиси тўғрисида кетди.

- Игорь Савицкий – буюк инсон, - ишонч билан айтади Гултаин Паҳритдинова. - У Москвада касбининг моҳир устаси, машҳур рассом бўлиши мумкин эди, аммо ҳаётини бизнинг ажойиб ўлкамиз билан боғлади. Ишончим комилки, у бутун вужуди билан саҳролар орасида қолиб кетган бизнинг кичик халқимизни севиб қолган, унинг санъатига мафтун бўлиб қолди. И.Савицкий жаҳон миқёсидаги ноёб ва бетакрор музейни яратди. Унинг бебаҳо экспонатларини томоша қилиш учун бизнинг олис ўлкамизга сайёрамизнинг турли бурчакларидан инсонлар ташриф буюришмоқда.

Суҳбатдошим тинмай ва чинакам қизиқиб кетиб яна кўп нарсаларни сўзлаб берди. Мен ҳам қизиқиб қолиб яна бир бор экспонатларни кўриб чиқиб, буюк антиқа асарлар тўпловчисини “изларини излашни бошладим”. Игорь Савицкийни Третьяков билан бир қаторга қўйиш мумкин, у яратган музей эса – “Саҳродаги Лувр” , одамлар орасида нур таратади.
Эльдор Сатторов
  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей