ru en ўз
1 USD = 8182.73  
1 EUR = 10158.86  
1 RUB = 145.1  
ru en ўз
Аёлларнинг 100 та энг сара инновацион ғояси” танлови ғолибларини мукофотлаш ҳақидаги махсус репортажини томоша қилинг.

 

Бош саҳифа / Рукн архиви / Премьера : оперетта театрида Гоголь Хлестакови ҳ...

Премьера : оперетта театрида Гоголь Хлестакови ҳаёти давомини намойиш этишди

Ўзбекистон Давлат мусиқий комедия театри ( оперетта)да Гогольнинг “Ревизор” ва “Уйланиш ” асарлари бўйича “Хлестаковнинг қайлиғи” мусиқий комедия премьераси бўлиб ўтди.

Бу Гоголь Хлестакови ҳаётининг давоми тўғрисидаги воқеалардир. Воқеалар содир бўлган жой ва вақт – Россия, 18 асрнинг биринчи ярми. Спектакль оригинал ва жуда ёрқин ходисаларга бой. Шаҳар ҳокими Сквозник –Дмухановскийнинг сепсиз қизи Марья Антоновна турмушга чиқиб , ўз аҳволини яхшилаб олмоқчи бўлади. Бундан нима чиққанини томошабинлар спектаклдан билиб олишади. Саҳна асари тўғрисида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Давлат мукофоти лауреати, композитор ва дирижер Анвар Эргашев қуйидагиларни гапириб берди.

“Таниқли режиссер Сергей Каприелов билан суҳбатлашиб ўтириб, оперетта театри учун бирон бир асар биргаликда яратсак, - деган эдик. Чамаси уч ойлар ўтиб у менга қўнғироқ қилди ва тайёр материал борлигини айтди. Ўша кезларда у Ўзбекистон Миллий академик театрида “Ревизорни” постановкаси устида иш олиб бораётган эди. Спектакль давомини мусиқий комедия жанрида , қаҳрамонлар тақдири нима билан тўгашини кўрсатамизми – деди.

Натижада Сергей Сергеевич катта иш олиб борди, буюк Гоголь тили хусусиятларига эътиборини қаратиб , янги комедия ва мусиқа ёзиш учун либретто яратди. Қўшиқлар матнини ёзиш учун муаллиф тополмасдан , буюк рус шоирлари Анна Ахматова, Белла Ахмадулина , Сергей Есенин , Александр Пушкин ва бошқаларнинг ижодига мурожаат қилди. Излаб топди. Улар худди шу спектакль учун ёзилгандек. Яна уларнинг бадиий савияси жуда юқори. Ушбу шеърларга мусиқа ёзишни Сергей Сергеевич таклиф қилганда, катта масъулиятни сезиб, бош тортдим. Ушбу муаллифларнинг шеърларининг ўзи соф наводир. Анча тортишувлардан сўнг Сергей Сергеевич мени кўндирди. Шу аснода спектакль яратилди. ”

Ҳар бир мумтоз опереттага ўхшаб, сюжет, биринчи навбатда, мусиқа орқали очилади. Анвар Эргашев мусиқаси асарнинг жўшқинлигини кўрсатади, қаҳрамонларнинг характерларини ёритади. Спектаклга буюк шоирларнинг шеърлари киритилганглиги ¸бетакрор оҳангларни баҳш этган. Арияларни алоҳида ҳам эшитиш мумкин, таниқли мумтоз романслар билан ҳам беллаша олади улар.

Премьера гулдирос қарсаклар ва “браво” ҳайқириқлари остида тугади.
kultura.uz материаллари бўйича



  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.

Рукннинг бошқа материаллари



Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей