ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Зайнаб Бангура аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маса...

Зайнаб Бангура аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини инобатга олишга чақирди

БМТнинг Қуролли тўқнашувлар шароитларида жинсий зўравонлик тўғрисидаги масалалар бўйича махсус вакили Зайнаб Бангура журналистларга Яқин Шарқ мамлакатларига ташрифи ҳақида сўзлаб берди. У “Ироқ ва Шом ислом давлати” жангариларининг ҳаракатлари ушбу ҳудудда яшовчи аёллар ва қизларнинг аҳволида қандай акс этаётганига шахсан ўзи ишонч ҳосил қилган.

«Улар ўзларининг стратегик устуворликларига эришиш учун террорчилик воситаси сифатида жинсий зўравонликдан фойдаланади. Шу боис мен Хавфсизлик Кенгаши аъзоларига ИШИДга қарши курашиш масалаларини кўриб чиқишда жинсий характердаги жиноятларни ҳам инобатга олишни тавсия қиламан. Мен жаҳон ҳамжамиятига террорчиликка қарши глобал чораларни ишлаб чиқишда аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жиҳатларини ҳам инобатга олишга чақираман», - дейди Зайнаб Бангура.

Кишининг ғазабини қўзғатадиган мисол сифатида Зайнаб Бангура охирги тўрт йил ичида 22 марта эрга теккан 21 ёшли қиз тарихини гапириб берди. Бечора қизга ҳар сафар бокиралигини тиклаш бўйича жарроҳлик амалиётини қилдиришган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей