ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЮНИСЕФ болалар қашшоқлигига қарши курашнинг янги и...

ЮНИСЕФ болалар қашшоқлигига қарши курашнинг янги инновацион лойиҳаси ҳақида эълон қилди

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) қашшоқ болаларнинг турмушини яхшилаш бўйича саъй-ҳаракатларни енгиллаштиришга қаратилган Глобал инновацион марказ ва Инновацион жамғарма фаолият бошлагани ҳақида эълон қилди. Сўз болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги у ёки бу лойиҳаларни амалга оширишда ахборот-коммуникация янгиликларидан фойдаланиш ҳақида бормоқда, деб ёзади ташкилот сайти.

Айни пайтга қадар Марказ ва Жамғарма учун 9 млн.АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлинди. Ушбу маблағлар бундан етти йил олдин шакллантирилган ЮНИСЕФнинг инновацион жамоасига болалар қашшоқлигига қарши курашишга бўлган инновацион ёндашувни кенгайтириш имконини беради.

«Инновациялар, шу жумладан туғилишларни рўйхатга олиш, болалар таълими ва уларга тиббий хизмат кўрсатилишини яхшилаш учун зарур бўлган маълумотлардан реал вақтда фойдаланишни таъминлаш, ёшларга ўз ҳукуматлари билан боғланиш имконини таъминлаш  бўйича мобил технологиялардан фойдаланиш ҳозирнинг ўзидаёқ ижобий ўзгаришларга ёрдам бермоқда»,- дейди ЮНИСЕФ Ижрочи директори Энтони Лейк.

«Бу шунчаки ғоялар эмас. Улар бизга эҳтиёжманд болаларнинг тақдирини ўзгартиришга ёрдам берган ҳолда ҳозирнинг ўзидаёқ ишламоқда», - дея қўшимча қилади ЮНИСЕФ Ижрочи директори.

Айни пайтда болаларнинг яшаши, ўсиб-улғайиши ва ривожланишини таъминлашга, болаларнинг аҳволидаги тенгсизликни қисқартиришга қаратилган 300 га яқин инновацион лойиҳалар ишлаб чиқилиш босқичида турибди. Ҳозир тўрт миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағга эга бўлган Инновациялар жамғармасининг муассис-аъзолари орасида “Дисней” компанияси ва Дания ҳукумати бор.

Кениянинг Найроби шаҳрида жойлашган Глобал инновацион марказ ижрочи қўмита бошчилигида фаолият кўрсатади. Ижрочи қўмита таркибига Корея Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, Филипс фонди, ЮНИСЕФнинг Канада, Буюк Британия ва АҚШдаги миллий қўмиталари кирган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей