ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЮНЭЙДС: ретровирусга қарши муолажа инсон ҳаётини қ...

ЮНЭЙДС: ретровирусга қарши муолажа инсон ҳаётини қутқариш имконини беради

ЮНЭЙДС CD4 (Иммун тизими ҳолати кўрсаткичи) тўқималарининг юқори босқичида ретровирусга қарши муолажа белгилангани ОИВга чалинган одамларнинг саломатлиги ва ҳотиржамлигига яхши таъсир этганидан далолат берувчи қўшимча маълумотлар олинганлигидан мамнуният билдирди.

«ОИВ билан касалланган ҳар бир одам кечикмасдан ретровирусга қарши муолажа олиши ва ҳаётини сақлаб қолиши лозим. деб айтди ЮНЭЙДС ижрочи директори Мишель Сидибе. – Муолажани кечиктириш, қандай сабаб кўрсатилмасин, саломатлик ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади».

NIH томонидан молиялаштирилувчи START (Стратегик муҳим ретровирусга қарши муолажани белгилаш) халқаро клиник тадқиқотлари ретровирусга қарши муолажани касалликнинг эрта босқичида белгилаш хавфни бартараф этишидан дарак берувчи муҳим маълумотлар олиш имконини берди. Бу тадқиқотлар маълумотлари кўрсатдики, ОИТС билан касалланиш ва бошқа касалликлар хавфи ёки улар туфайли ўлим ҳолатлари келиб чиқиши хавфи CD4 500 ёки ундан юқори тўқималар даражасида бўлганлар даволанаётган гуруҳда 53%га пасайган.

START тадқиқотларининг бу маълумотлари сўнгги бир неча йил ичидаги бошқа қатор тадқиқотлар якунлангандан кейин тақдим этилган. Бу тадқиқотлар ҳам ОИТС касаллигини эрта босқичда даволаш мақсадга мувофиқлигини кўрсатган. Бундай тадқиқотлар маълумотлари Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг даволаш бўйича қўлланмасини ишлаб чиқишда муҳтим ўрин тутади. Қўлланма 2015 йилнинг оҳирларида чиқарилиши режалаштирилган.

ОИВ билан боғлиқ муолажа қилиш ҳақидаги қарор ихтиёрий суратда касалликни исботловчи маълумотни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей