ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / ЮНЕСКО: Биосфера қўриқхоналарининг бутунжаҳон тарм...

ЮНЕСКО: Биосфера қўриқхоналарининг бутунжаҳон тармоғи янги объектлар билан тўлдирилади

8-12 июнь кунлари ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳида “Инсон ва биосфера” дастурининг Халқаро мувофиқлаштирувчи кенгаши ўзининг навбатдаги сессиясини ўтказади, деб ёзади ru.unesco.org. Сессияда қатор мамлакатларнинг ЮНЕСКО бутунжаҳон тармоғига янги биосфера қўриқхоналарини киритиш тўғрисидаги таклифлари кўриб чиқилади. Улар орасида Қозоғистон ва Россиянинг аризалари ҳам бор.

Бу йил Кенгаш кўриб чиқиши учун 19 мамлакатдан 26 та объект бўйича буюртмалар тақдим этилди: Аргентина, Боливия, Вьетнам, Гондурас, Жазоир, Жанубий Африка, Индонезия, Испания, Италия, Мексика, Мьянма, Португалия, Россия Федерацияси, Эрон Ислом Республикаси, Қозоғистон, Хитой, Ҳиндистон, Франция ва Эфиопия.

Биосфера қўриқхоналари биохилма-хиллик ва табиий ресурсларни комплекс бошқаришда турли ёндашувларни синаб кўриш майдончалари учун “жонли лаборатория” ҳисобланади. Кўпинча бу ҳудудларга барқарор ривожланиш намуналари сифатида қаралади.

Бугунги кунда Биосфера қўриқхоналари Бутунжаҳон тармоғига 119 та мамлакатда жойлашган 630 дан ортиқ объект киритилган. Улар энг ранг-баранг экотизимларни: соҳил бўйлари ва ороллардан тоғли ҳудудларгача, сув-ботқоқ жойлар, тропик ўрмонлар ва қурғоқчил зоналарни қамраб олади..

Тармоқ Камбоджадаги суви чучук Тонлесап кўли, Буркина-Фасодаги Мар-оз-Иппопотам кўли, Бразилиядаги Пантанал ботқоқлиги ва Канарархипелагининг Испаниядаги оролларидан бири – Фуэртевентура каби ранг-баранг объектларни қамраб олган.

Кенгаш йиғилишида шунингдек биосфера қўриқхоналарини бошқаришдаги муваффақиятлари учун бериладиган Мишель Батисс номидаги стипендияни олиш учун ёш олимларнинг номзодлари ҳам кўриб чиқилади. Стипендия миқдори олти минг АҚШ долларига тенг.

Кенгаш шу билан бирга ёш олимлар ўртасида “Инсон ва биосфера” мукофоти соҳиби номини ҳам аниқлайди. 1989 йилдан бошлаб олтитадан тўққизтагача ёш тадқиқотчилар беш минг долларгача бўлган миқдордаги мукофот билан тақдирлаб келинмоқда. Мукофот экотизим, табиий ресурслар ва биологик ранг-баранглик соҳасидаги, жумладан, биосфера қўриқхоналаридаги ишларни молиялаштиришга қаратилган.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей