ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Яшаш учун энг қиммат 10 та шаҳар

Яшаш учун энг қиммат 10 та шаҳар

Бу тадқиқотлар Mercer компаниясининг расмий сайтида эълон қилинди. Пресс-релизда қайд этилишича, тадқиқотлар дунёнинг турли шаҳарларида ходимлар маошларига қўшимча тўловларни аниқлаш учун трансмиллий корпорацияларга ёрдам кўрсатиш мақсадида ўтказилди. Бунинг учун Нью-Йоркдаги яшаш қиймати асос қилиб олинди ва бошқа шаҳарлар бу кўрсаткич билан солиштирилди.

Қуйида Mercer тадқиқтлари бўйича яшаш учун энг қиммат 10 шаҳар келтирилади.

1. Луанда, Ангола

Тадқиқотда қайд этилишича, четдан келтириладиган товарлар ва қулай маиший шароитлар жуда қиммат, шунинг учун ушбу шаҳар рейтингнинг биринчи қаторидан ўрин олди. Масалан, Луандада бир литр сут уч долларгача бўлиши мумкин, унча катта бўлмаган икки хонали квартира ижараси эса ойига 7 минг долларгача маблағни ташкил этади. Луанда Анголадаги энг йирик шаҳар, унинг аҳолиси шаҳар атрофини қўшиб ҳисоблаганда 4,5 млн га яқин. Анголада нефть ва олмос қазиб олиш ҳисобига чет эл компаниялари олаётган даромад юқори сифатли уй-жой, қиммат ресторанлар ва автомобиллар, пойафзал ва либосларга талабни оширмоқда.Аксарият анголаликлар камбағаллика яшайди. Мамлакатдаги деярли барча озиқ-овқатлар четдан келтирилади.

2. Гонконг

Гонконг дунёнинг етакчи молиявий марказларидан бири ҳисобланади. Ҳудуд иқтисодиёти эркин бозорга, паст солиқ солиш ва давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслигига асосланади. Гонконг эркин бандаргоҳ шаҳар ва импорт учун божхона йиғими олинмайди, бу ерда қўшимча нарҳга қўшимча ёки шу сингари бошқа нарсаларга солиқ тўлови йўқ.
Акцизлар импорт қилинганми ёки маҳаллий товар эканидан қатъий назар, фақат тўрт хил маҳсулотлар учун олинади. Бу маҳсулотлар спирт ичимликлари, тамаки, минерал ёғ ва метил спирти. Гонконг – халқаро молия ва савдо учун муҳим марказ, қароргоҳлар концентрацияси даражаси эса Осиё-Тинч океани минтақасида энг баланд ҳисобланади.

Гонконг валютаси гонгконг долларидир. 1983   йилдан у АҚШ долларига боғланиб қолди. Айни шу Гонгконг яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида иккинчи поғнани эгаллашига сабаб бўлди.

3. Цюрих, Швейцария

Цюрих Швейцариянинг энг йирик молиявий маркази ҳисобланади: суғурта компаниялар ва банклар, шу жумладан халқаро UBS ва Credit Suisse, Швейцария фонд биржасининг асосий офислари ва Швейцария марказий банкининг қароргоҳларидан бири шу ерга жойлашган.

Ҳаражатларга келганда, бу ерда ҳамма нарсаа қиммат – уй-жой ҳам, транспорт,озиқ-овқат, ресторанлар ва бошқаларнинг нарҳи баланд. Умуман, Швейцария яшаш учун энг қиммат мамлакатлардан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқотларда Швейцария франкининг еврога нисбатан қадри ошгани ва бу Цюрихнинг юқори рейтингига таъсир қилгани кўрсатилади.

4. Сингапур

Сингапур - бозор иқтисодиёти ва солиқ ставкалари паст бўлган, трансмиллий корпорациялар муҳим роль ўйнайдиган юқори ривожланган мамлакатдир. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот – дунёда энг юқори. Сингапур солиқ ставкалари пастлиги билан инвесторларни ўзига кўп жалб қилади. Сингапурда ҳаммаси бўлиб беш турдаги солиқлар мавжуд.Мамлакат иқтисодиёти экспортга, айниқса маиший электроника, ахборот технологиялари, фармацевтикага кучли боғланган. Импорт ҳажми – тахминан $219,5 млрд.: машина ва жиҳоз-ускуналар, ёқилғи, кимёвий товарлар,озиқ-овқатлар.

5. Женева, Швейцария

Женева иқтисодиёти асосан хизмат кўрсатишга йўналтирилган. Шаҳар приват-банкингга ($1 трлн.га яқин суммадаги активларни бошқарувчи), шунингдек, молиялаштиришга ва халқаро савдога кўпроқ ихтисослашган молиявий хизмат кўрсатишнинг муҳим ва қадимий маркази ҳисобланади.
Женевадаги вазият Цюрихдагига ўхшаш: унинг юқори рейтинги швейцария франкининг америка долларига қарши курсининг ошиши билан боғлиқ. Бундан ташқари бу ерда коммунал хизмат ва транспорт нарҳи жуда баланд.

6. Шанхай,Хитой

Шанхай – Хитойнинг катта шаҳри ва аҳолиси сони кўплиги жиҳатидан дунёдаги йирик шаҳарлардан бири. Шанхай – Хитойнинг молиявий ва савдо маркази. ХХ1 аср бошларида Шанхай ва Гонконг ўртасида Хитойнинг иқтисодий маркази деган ном учун кескин кураш боргани ҳам бежиз эмас.
 Шанхай тарихан гавжум ва халқаро алоқалар авж олган шаҳар бўлган. У ҳозир ҳам Хитойнинг Ғарб билан муносабатларида асосий марказга айланган. Шанхайда жамоат транспорти тизими шиддат билан ривожланмоқда, айни пайтда транспорт ҳаражатлари бу шаҳарда анча баланд. Кийим ва озиқ-овқат маҳсулотлари одатда қимматли савдо марказларида сотилади, кўчмас мулк нарҳи ҳам дунё миқёсида энг қимматлардан бири саналади. Бу эса Шанхайнинг яшаш учун энг қиммат шаҳарлар ўнталигига киришига сабаб бўлди.

7. Пекин, Хитой

Хитойнинг топ-10 га кирган яна бир шаҳри – бу Пекин. Пекин мамлакатнинг энг йирик темир йўл-автойўл узели ва асосий авиайўли ҳисобланади.Бундан ташқари, у Хитойнинг сиёсий, таълим ва маданий марказидир. Пекиннинг энг тез ривожланадиган иқтисодий секторларидан бири кўчмас мулк ва автомобиллардир.

Пекиннинг марказий ишбилармонлар ҳудуди Гомаода жойлашган. Унда кўп миқдордаги савдо марказлари, ҳашаматли уйлар ва турли корпорацияларнинг минтақавий қароргоҳлари жойлашган. Пекин тез суръатлар билан ривожланмоқда, бироқ, шу билан бирга иқтисодий ўсиш шаҳар учун анча муаммолар ҳам келтириб чиқарди. Сўнгги йилларда Пекин тез-тез смог – чанг-тўзонларнинг гувоҳи бўлди. Пекинликлар ва шаҳар меҳмонлари сув сифатининг ёмонлиги, электр ва маиший газ каби коммунал хизматлар нарҳининг баландлигидан кўпинча шикоят қиладилар.

8.  Сеул, Жанубий Корея

Сеул – Корея Республикасининг пойтахти ва энг катта шаҳри. дунёнинг энг йирик саноат ва молия марказларидан бири. Бу ерда Samsung, LG, Hyundai, Kia и SK. каби корпорацияларнинг қароргоҳлари жойлашган. Сеулда 20 мингга яқин корхона фаолият олиб боради.Гарчи шаҳар Корея Республикаси ҳудудининг атиги 0,6 %ни қамраб олган бўлса-да, у мамлакат ЯИМ 21 фоизини ишлаб чиқаради. Асосий саноат тармоқлари: саноат, машинасозлик, телекоммуникация, электроника, қурилиш ҳисобланади.

Умуман Жанубий Кореяда нарҳлар Хитойга нисбатан паст, бироқ Сеул бу йилги рейтингда ўтган йилга нисбатан бироз юқорига кўтарилди.

9. Берн, Швейцария

Берн – федерал аҳамиятга эга бўлган шаҳар, шунингдек, Берн немисзабон кантони бош шаҳри ва Берн-Миттельланд округининг маъмурий марказидир.Бу ерда машҳур маркалар, энг яхши Швейцария пичоқлари ва соатлари брендларининг савдо шаҳобчалари жойлашган. Берндаги ресторанлар, Швейцариянинг барча шаҳарлари каби анча қиммат.

10. Нжамена, Чад

Нжамена – Чад пойтахти. Шаҳарнинг катта ёшдаги аҳолисининг ярмидан кўпи саводсизлигича қолмоқда. Африка шаҳарларида ҳаёт кечиришнинг бу қадар юқори баҳоси кўп маҳсулотларнинг чет элдан келтирилиши билан боғлиқ. .

Гап шундаки, бу ерда маҳаллий маҳсулот сифати анча паст. Бундан ташқари юқори ғарб стандартларига жавоб берувчи хавфсиз жой топишнинг ҳам ўзи бўлмайди. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей