ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Японияда 3 дақиқада қон томчиси орқали саратон кас...

Японияда 3 дақиқада қон томчиси орқали саратон касаллиги ташҳиси қўйишни ўргандилар

Япон олимлари саратон касаллигига эрта босқичда ташҳис қўйишнинг янги усулини ишлаб чиқдилар. Бу усул 3 дақиқада хавфли ўсма борлигини аниқлаш имконини беради,деб хабар қилади ТАСС. Ишланма 2013 йилда Сева университети қошидаги шифохона ва юқори аниқликдаги тиббий таҳлиллар соҳасига ихтисослашган MYTECH компаниясининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан бошланган эди.

Махсус металл пластинага бемор қони қуйилади. Кейин унга ультрабинафша нурлари таъсир эттирилади. Пластина тайёрланган ноёб материал туфайли саратон билан касалланган бемрлар қон тўқималари ялтирай бошлайди. Бу ДНК молекулаларини ташкил этувчи нуклеосомалардаги ўзгаришлар сабабли рўй беради. Соғлом кишилар қонига бунда таъсир қилганда ҳеч қандай реакция кузатилмайди. Синовларда жами 20 киши иштирок этди: барча ҳолатларда таҳлил ишончли натижа кўрсатди. .

Лойиҳа раҳбарларидан бири, профессор Юуки Хасэгаванинг фикрича, «янги усул қўлланишда жуда осон ва ўпка, ошқозон, ошқозон ости безлари саратони каби хавфли шиш касалликларига ташҳис қўйишда фойдаланилиши мумкин». Бир йилдан кейиноқ япон мутахассислари янги усулнинг тўлақонли клиник синовларини ўтказишлари кутилмоқда. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей