ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Япония “Сендай” АЭСининг иккинчи блокини ишга туши...

Япония “Сендай” АЭСининг иккинчи блокини ишга туширди

Иккинчи энергоблокдаги реактор 21 октябрь куни энергия ишлаб чиқара бошлайди, созлаш ишларидан сўнг унинг ишлаш қуввати аста-секин ошади, дея хабар беради Kyushu Electric Power Co компанияси. Қуввати 890 МВт бўлган биринчи энергоблок 11 август куни ишга туширилган эди, сентябрь ойида у тўлиқ қувват билан ишлай бошлади.

Япония бош вазири Синдзо Абэ 2030 йилга келиб атом энергияси мамлакатда ишлаб чиқариладиган умумий энергия ҳажмининг 20-22 фоизини ташкил этиши кераклигини айтмоқда. Бироқ ҳозирча ушбу режа ҳақиқатдан йироқ деб ҳисобланмоқда, чунки Японияда атом энергиясига нисбатан ҳамон салбий муносабат сақланиб қолган. АЭСдан фойдаланишдан воз кечиш ва бошқа энергия манбаларига ўтиш туфайли электр энергиясининг нархлари сезиларли даражада ошганига қарамасдан, буни аҳоли орасида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган сўровлар ҳам тасдиқламоқда.

2011 йил март ойидаги зилзила ва цунами оқибатида юз берган “Фукусима” АЭСидаги ҳалокатдан кейин мамлакатда хавфсизликни текшириш учун 48 та атом реакторининг ҳаммаси тўхтатиб қўйилган эди. Ҳалокатга қадар улар Япония учун зарур бўлган электр энергиясининг 30 фоизигача бўлган миқдорини ишлаб чиқарган. Охирги ядро реактори 2013 йил сентябрь ойида фойдаланувдан чиқарилган эди. Японияда барча АЭСларнинг фаолияти тўхтатилганидан кейин мамлакатда кўмир ва газда ишловчи иссиқлик электр станцияларининг фаолияти ошди.

Қайд этиб ўтамиз, “Сендай” АЭС 2013 йил июль ойида жорий этилган янги хавфсизлик стандартлари бўйича биринчи бўлиб текширувдан ўтказилди.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей