ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Япония парламенти ва молия вазирлиги сайтига хакер...

Япония парламенти ва молия вазирлиги сайтига хакерлар ҳужум қилишди

Япония парламенти ва молия вазирлиги сайти кибер ҳужумга дуч келди — уларга кириш узилишлар билан амалга оширилмоқда, – деб ёзади ТАСС.

Бунга жавобгарликни Anonymous халқаро гуруҳи хакерлари ўз бўйнига олган. Ҳозирда Япония ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари бу ахборотни текширишмоқда.

 Ҳужумлар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий саҳифасида ҳам кузатилган. Япония расмий ташкилотлари охирги пайтларда Anonymous ҳужумига нишон бўлиб қолди. Шунингдек, Япония полицияси бош бошқармаси сайти ўтган ҳафта бир неча соат давомида ишламай қолган, Токионинг Нарита аэропорти электрон порталига ҳам ҳужумлар бўлган. Илгари ҳукумат кибер хавфсизликни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари бўйича янги режа қабул қилганди. Вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга кибер хавфсизликни таъминлаш бўйича стратегик штабга раҳбарлик қилмоқда. У йиғилишда бу йўналишда май ойидаги Миэ перфектураси “еттилик” саммити ва 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларидан олдин ишлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари, бу йил Япония ҳукумати хакерлар ҳужумига қарши курашиш бўйича машқлар сони ва кўламини оширади. Ҳар йили 10 тагача машқлар ўтказиш кўзда тутилмоқда. Унда нафақат вазирликлар ва ҳукумат ташкилотлари ходимлари қатнашади, балки эндиликда туман ҳокимликлари ходимлари ҳам жалб этилади. Машғулотларда ҳар гал тахминан 2 минг киши иштирок этиши мумкин. Таққослаш учун: ҳозир бундай тадбирларда 300 дан ортиқ киши қатнашмоқда.

Олимпиада ўйинларига тайёргарлик учун япон мутахассислари компьютер серверлари ва мусобақага чипталар сотиш сайтларига хакерлар ҳужумини бартараф қилиш малакасини ошириши лозим бўлади. Чунки ўтган йили кибер жиноятчилар Японияга қарши ўз ҳаракатларини сезиларли даражада фаоллаштирган.

Шундай қилиб, ўтган йили камида 2,07 миллион одамнинг шахсий маълумотлари кибер ҳужумлар натижасида ўғирланган эди. Деярли 140 та ташкилот хакерлар ҳужумига учраган.

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Anonymous қатнашчилари бундай ҳужумлардан камида 100 таси, шу жумладан Бош вазир Синдзо Абэнинг расмий веб-сайтига ҳужум уюштирганликни тан олишган. Улар ўз хатти-ҳаракатлари сабабига аниқлик киритишмаган. Аммо айрим кузатувчиларнинг фикрига кўра, бу Токионинг 2016 йилда бир қатор давлатлар билан амалга оширадиган кит овлаш саноати тўғрисидаги қарорини янгилаши ва жониворларни ҳимоя қилувчи турли ташкилотларга қарши иш бўлиши мумкин.
 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей