ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Янги ипак йўли дунёни қандай ўзгартириши мумкин?

Янги ипак йўли дунёни қандай ўзгартириши мумкин?

Хитой тарихда энг йирик қурилиш – Янги Ипак йўли – лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда.У дунёнинг иқтисодий ҳаритасини туб ўзгартиришга йўналтирилган.

Улуғвор режа қадимий Ипак йўлини қайта тиклашга қаратилган ва у Шанхайдан Берлинга қадар замонавий иқтисодий ва савдо йўлагидан иборат бўлади.Янги йўл Хитой, Мўғулистон, Россия, Беларусь ва Германиядан ўтади, унинг узунлиги 12 минг км.дан ортиқни ташкил этади ва ер сиртининг қарийб учдан бирига чўзиладиган янги иқтисодий худуд бўлади.

Режадан тезюрар темир йўллар, автомобил йўллари ва трассалар, энергетика ва бошқа ресурслар узатиш тармоқлари қурилиши ўрин олган. Бу йўл ўтадган шаҳар ва бандаргоҳларни тезкор иқтисодий ўсишлар кутмоқда. Унинг муҳим қисми Хитойни Форс кўрфази ва Ўрта ер денгизи мамлакатлари билан бирлаштирувчи ва Марказий Осиё ҳамда Ҳинд океани орқали ўтувчи Денгиз ипак йўли бўлади.

Янги йўл қурилиши якунлангандан кейин у уч қитъа – Осиё, Европа ва Африкани бирлаштиради. Инфратузилма лойиҳалари тармоғи ҳажми $21 трлн.гача бўлган ишлаб чиқаришдаги дунёдаги энг йирик иқтисодий йўл бўлади, деб ёзади «Вести экономика».

Бу лойиҳани молиялаштириш режаси доирасида Хитой раҳбари, шунингдек, Осиё халқаро инфратузилма банки ишга туширилиши ҳақида эълон қилди. Банк лойиҳани молиялаштириш учун зарур бўлган маблағни етказиб беради, бунинг устига Хитойнинг дастлабки бадали  $47 млрд.ни ташкил этади.

Хитой халқаро ҳамжамиятни бу лойиҳада муассис ва хамкор сифатида қатнашишга таклиф этди. Банк аъзолари халқаро банклар, жумладан Жаҳон банки, шунингдек ҳусусий ва давлат компаниялари, мамлакатлар ҳукуматларининг қўшимча ёрдамлари билан кириш бадаллари тўлашлари кутилмоқда. . .
58 та мамлакат банк муассиси бўлишга розилик бердилар.Улар орасида Ғарбий Европанинг қатор давлатлари, шунингдек, Янги Ипак йўли ўтадиган кўплаб мамлакатлар бор. Жумладан, НАТОга аъзо 12 мамлакат (Буюк Британия, Франция, Нидерландия, Германия, Италия, Люксембург, Дания, Исландия, Испания, Португалия, Польша ва Норвегия), шунингдек, АҚШнинг Осиёдаги уч асосий иттифоқчиси - Австралия, Жанубий Корея ва Янги Зеландия улар қаторидан ўрин олган.

Таҳлилчиларнинг фикрича, минтақанинг йирик давлатлари – Эрон, Туркия, Миср ва Покистан – Шарққа қайта эътибор қаратишни бошладилар. Ғарб мамлакатлари Хитойнинг Янги Ипак йўли нечоғлик муҳим эканини ҳозирча оҳиригача тушуниб етганлари йўқ..

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей