ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Янги ихтиро парвозлар вақтидаги ноқулайликларни ба...

Янги ихтиро парвозлар вақтидаги ноқулайликларни бартараф этишга ёрдам бериши мумкин

Авиайўловчиларнинг таҳминан бир фоизи парвоз вақтида самолет бортидаги чайқалишлардан азият чекади. Бу турли ҳиссиёт органлари мияга узатадиган маълумотлар мос келмаслиги туфайли рўй беради. Кўз олдида турган кресло суянчиғини кўради ва организм ҳаракатсиз ҳолатда эканидан хабар беради, бироқ ички туйғу самолет ҳаракатини сезади.

Бу ҳолатларга қарши курашиш учун махсус кўзойнак ишлаб чиқилган, улар йўловчиларда ҳиссий тенгликни яратади, деб ёзади Sky News.

Асбоб виртуал уфқни намойиш этади ва агар самолет қийшайса, кўзойнакдаги кўриниш ҳам унга мослашади.Шундай қилиб, ускуна кўз ва мияни алдаб қўяди, яъни турли ҳиссиёт органлари унисон - биргалашиб фаолият олиб боради.

«Бу оддий технология, бироқ, ўйлаймизки, кўп авиакомпанияларда қизиқиш уйғотади,- деб ҳисоблайди Flow IFE компаниясининг махсулотларни ривожлантириш бўйича менежери Леон Кодрингтон. Кўзойнак, шунингдек, саёҳатчи йўл олган манзил кўринишларини ҳам намойиш этади ва шу йўл билан унинг иқлимга мослашувига ёрдам беради. Бироқ, Daily Mail нашри хабарига кўра, кўзойнак нарҳи кўпчилик учун қимматлик қилиши мумкин: у £500ни ташкил этади..

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей