ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Венгрия муҳожирлар оқимига тўрт метрли девор билан...

Венгрия муҳожирлар оқимига тўрт метрли девор билан тўсиқ қўяди

Венгрияда Сербия билан чегара яқинида тўрт метрли девор қуриш режалаштирилаётганини эълон қилишди. Бундан мақсад ноқонуний муҳожирларга қарши курашдир, деб хабар қилади AFP. Сербия эса бу қарордан қаттиқ ҳайратга тушди, ёзади ВВС.

Узунлиги 175 км бўлган тўсиқ девор қурилиши тўғрисида Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийарто маълум қилди. Унинг айтишича, яқин кунларда тайёргарлик ишлари якунланади.

Ташқи ишлар вазири таъкидладики, бундай чора ”ҳеч қандай халқаро шартномани” бузмайди. У шунингдек Туркия билан чегарадаги ва Марокашдаги испан анклавлари атрофидаги шу каби қурилишларни мисол қилиб кўрсатди. Сийарто ўз мамлакати муҳожирлар оммаси босими остида Европа Иттифоқи муаммонининг умумий ечимини ишлаб чиқишини кутиб ўтираолмаслигини таъкидлади.

Ослода расмий ташриф билан меҳмон бўлган Сербия Бош вазири Александр Вучич Венгрия ҳукумати қароридан қаттиқ ҳайратга тушганини айтди. У шунингдек, девор билан муаммони ҳал этиб бўлмаслигини таъкидлади ва “Сербияни муҳожирлар келтириб чиқарган вазият учун масъул деб ҳисоблаш ярамайди”,-деди.

Ўтган йили Венгрияга Яқин Шарқдан 43 минг нафар қочоқ келди – буэса аҳоли жон бошига ҳисоблаганда Европа Иттифоқидаги бошқа барча мамлакатларга қараганда анча кўп. 2015 йилнинг олти ойи давомида муҳожирлар сони 54 мингдан ошди. Венгрия Шенген зонаси аъзоси бўлгани учун муҳожирлар Сербия билан чегара орқали бу мамлакатга ўтиб, кейин Европа иттифоқи бўйлаб эркин ҳаракатланишлари мумкин. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей