ru en ўз
1 USD = 4182.3  
1 EUR = 4927.15  
1 RUB = 70.46  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Венесуэла парламенти Марказий банк устидан назорат...

Венесуэла парламенти Марказий банк устидан назоратдан маҳрум этди

Maдуро фавқулодда иқтисодий чора-тадбирлар киритишга тайёрланмоқда

Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат Марказий банки раислигига номзодларни тайинлаш ва истеъфо бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди, деб Reuters ахборот агентлиги хабар беради. У шунингдек, оғир иқтисодий инқироздан чиқиш учун зудлик билан чоралар қабул қилишга ваъда берди. Мухолифат бир кун олдин ўтказилган ислоҳотларни, Мадуро ва унинг Социалистик партияси парламентдаги ўринларнинг учдан икки қисмини олганини қаттиқ танқид қилди.

Мадуро душанба кунги теленутқида фавқулодда иқтисодий чораларни маъқулловчи сўровнома билан Миллий ассамблеяга мурожаат қилиш мумкинлигини эълон қилди. Мухолиф партиядан сайланган парламент аъзолари бир йилдан зиёд вақтдан бери очиқ эълон этилмаган инфляция ҳақидаги маълумотларни ошкор этишга Марказий банкни мажбур қилишга ваъда беришди. «Бу ислоҳот – қонунбузарлик, президентни ҳимоя қилишга ўхшаб кетувчи шубҳали ҳол. У конституцияга қарши», - дея маълум қилди янги танланган мухолифат парламент аъзоси ва Марказий банкнинг собиқ директори Хосе Герра. Айни пайтда Мадуро ҳам ўз телечиқишида «стратегик режани мустаҳкамлашни баҳолаш» билан шуғулланаётганини маълум қилди. «Биз иқтисодиётимизни кўтаришга чоғланаяпмиз», – деди қўшимча қилиб. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей