ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Венада компьютер хавфсизлиги бўйича конференция ўт...

Венада компьютер хавфсизлиги бўйича конференция ўтмоқда

Австрия пойтахтида МАГАТЭ шафелигида ядро оламида компьютер хавфсизлиги бўйича конференция ўтмоқда. Унда иштирок этиш учун дунёнинг 92 мамлакати ва 17 та минтақавий ва халқаро ташкилотдан 650 нафар эксперт ташриф буюрди. Конференциядан мақсад - ахборот ва тажриба алмашиш, ядровий объектлар ва материалларни, шунингдек улар билан боғлиқ объектларни киберҳужумлардан ҳимоялаш бўйича дунё миқёсидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Учрашув қатнашчилари муҳокамасига тақдим этилган мавзулар орасида мамлакат миқёсида компьютер хавфсизлиги, кибертаҳдидлар ва улардан ҳимоялаш соҳасидаги ҳозирги тенденциялар, ядровий хавфсизликни таъминлашда компьютер хавфсизлигининг роли, компьютер хавфсизлигига таҳдидлар таҳлили, саноат соҳасида бошқарув тизимининг компьютер хавфсизлиги ва компьютер хавфсизлиги бўйича операцияларни амалга ошириш тажрибаси каби масалалар бор.

Конференция очилишида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) бош директори Юкия Амано террорчилар ва бошқа жиноятчиларнинг ядровий объектларга киберҳужумларининг олдини олиш чораларини мустаҳкамлашга даъват этди. Ўтган йили атом электр станцияларига хакерлар хужум қилган ҳолатлар юз берганини эслатиб ўтди.Унинг айтишича, ядровий объектлар, шу жумладан, атом электр станцияларининг хавфсизлигини таъминлаш учун миллий ҳукуматлар жавоб беради, бироқ, “терроризм таҳдидларига қарши бутун халқаро ҳамжамиятнинг умумий куч-ғайратлари билан курашиш зарур”.

МАГАТЭ раҳбари жумладан шундай деди: «Бу ердаги иштирокингиз халқаро ҳамжамият ядровий ва бошқа радиоактив материалларни, улар билан боғлиқ объектларни компьютер технологияларидан фойдаланиб содир этиладиган ёки компьютер технологияларига қарши йўналттирилган қабиҳликлардан ҳимоялаш масалаларида қатъий фикрда эканидан далолат беради.

Юкия Амано бугунги кунда киберҳужумлар амалга оширилгани ёки режалаштирилаётгани ҳақидаги ҳабарлар деярли ҳар куни тарқалаётганини, бунинг устига ядровий саноат ҳам бу хатардан холи эмаслигини қайд этди. Унинг айтишича, ўтган йили атом электр станцияларига ҳам мақсадли йўналтирилган хакерлик ҳужумлари амалга оширилган ҳолатлар юз берган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей