ru en ўз
1 USD = 8093  
1 EUR = 9531.94  
1 RUB = 136.86  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Twitter раҳбари Дик Костоло ўз лавозимини тарк эти...

Twitter раҳбари Дик Костоло ўз лавозимини тарк этишга қарор қилди

Twitter Бош директори Дик Костоло истеъфога чиқади. У лавозимини 1 тиюлда тарк этади, бироқ шу билан бирга компания директорлар кенгашида қолади. Унинг вазифасини вақтинча ижтимоий тармоқ асосчиларидан бири Жек Дорси бажаради. Бу ҳақда микроблоглар сервисининг расмий саҳифасида сўз юритилади.

Компания пресс-релизида келтирилишича, Костоло Twitter жамоаси ва ўзи компанияда ишлаган олти йил давомида амалга оширилган барча ишлардан фаҳрланишини айтган. «Бизнинг мақсадларимиз ва устувор режаларимиз стратегияси жуда аниқ ишланган», - деб қўшимча қилди у.

Кастолонинг айтишича, Дорси, «ўтиш даврида Twitter раҳбарлиги учун жуда мос келади».Ижтимоий тармоқнинг янги бош директори ким бўлиши номаълум. Бу масала билан махсус комиссия шуғулланади.

Twitterдаги Direct Messages лойиҳаси раҳбари Сачин Агарвал (Sachin Agarwal) айтдики, июль ойида шаҳсий ёзишмалардаги 140 та белгига чеклов олиб ташланади, деб қайд этади РИА “Новости”. Бунда одатдаги твитларгаянги киритма тааллуқли бўлмайди. Чекловларни олиб ташлашнинг аниқ санаси маълум эмас. Микроблогерлар бир-бирларига битта шахсий хабарда 10 минггача белги ишлатишлари мумкин бўлади. Twitterда шахсий ёзишмалар фақат ҳар икки ёзишма иштирокчисига кўринади ҳолос.

Twitter микроблоглар сервиси 2006 йили йўлга қўйилган. Унинг қароргоҳи Амеприканинг Калифорния штатидаги Сан-Франциско шаҳрида жойашган. Костоло компанияда 2009 йилнинг сентябрь ойидан ишлай бошлаган ва бир ойдан кейиноқ операция директори этиб тайинланган. 2010 йили Эв Уильямс бош директорлик лавозимидан кетгандан сўнг унинг ўрнини эгаллади.Дорси компанияни 2008 йилгача бошқарган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей