ru en ўз
1 USD = 4154.36  
1 EUR = 4895.49  
1 RUB = 69.02  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирель вафо...

Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирель вафот этди

Анқарада Туркиянинг собиқ президенти Сулаймон Демирель 92 ёшида вафот этди. У юрак етишмовчилигидан оламдан ўтди, деб хабар қилади Anadolu агентлиги Демирель даволанган Güven Hastanesi шифохонаси баёнотига асосланиб. Хабар қилинишича,13 майда уни ўткир респиратор инфекцияси билан госпиталга олиб келишган. У бир ойдан ортиқ даволанишда бўлган, бироқ кейин Демирелнинг аҳволи бирдан оғирлашган ва 17 июнда оламдан ўтган.

Демирель 1924 йил 1 ноябрда таваллуд топган ва Туркия Адолат партиясининг асосчиларидан бири бўлган. 1993 йилдан 2000 йилгача мамлакат раҳбари лавозимини бошқарган.Бунга қадар эса уни беш марта Туркия бош вазири этиб тайинлашган. 

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей