ru en ўз
1 USD = 8096.33  
1 EUR = 9608.72  
1 RUB = 137.57  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / “Турк оқими” бўйича шартнома матни Туркияга берилд...

“Турк оқими” бўйича шартнома матни Туркияга берилди

Яқин вақт ичида Россия ва Туркия “Турк оқими” газ қувурини қуриш тўғрисида ҳукуматлараро битим бўйича музокаралар олиб бориши мумкин. Бу ҳақда Россия энергетика вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Анатолий Яновский маълум қилади.

“Биз, лоақал, туркиялик ҳамкасбларга яқин кунлар ичида ҳукуматлараро битим бўйича маслаҳатларни ўтказа олишимиз борасида таклиф бердик, бу Турияга ички истеъмол учун қўшимча 16 млрд кубометр Россия газини етказиб беришни таъминлаш имконини беради”, - дейди Яновский.

«Интерфакс»нинг ёзишича, Россия ҳукуматлараро битим матнини мувофиқлаштириш учун Туркияга берган.

Энергетика вазирлигининг раҳбари Александр Новак октябрь ойи бошидаги Истанбулга ташриф якунлари бўйича яқин келажакда Туркияда ҳукумат алмашишига қарамасдан “Турк оқими” қурилиши ҳақидаги музокаралар тўхтамаслигини ҳамда тез орада россиялик мутахассисларнинг бир гуруҳи ҳукуматлараро битим матнини тайёрлаш учун Туркияга йўл олишини билдирди. Ҳозир томонлар умумий қуввати йилига 31,5 млрд.кубометр газни ташкил этувчи “Турк оқими”нинг иккита йўналишини қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда. Ушбу йўналишлардан бири Туркия бозорига газ етказиб бериш учун мўлжалланган. Бу орада Туркия эса “Оққую” АЭСидан ташқари яна иккита АЭСни барпо этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Туркия Атом энергетикаси уюшмасининг раиси Зафер Альпер маълум қилган. “Ҳозир парламентимизда Синопда яна бир лойиҳа кўриб чиқиляпти. Яқин вақт ичида учинчи лойиҳани кўриб чиқамиз деб умид қиламиз. Мамлакатимиз учта атом станциясини қуриш ниятида”, - дейди Альпер.

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей