ru en ўз
1 USD = 8058.77  
1 EUR = 9515.8  
1 RUB = 140.84  
ru en ўз
Бош саҳифа / Бошқа / Дунё / Туғилган малика шарафига Лондондаги Тауэр кўприги ...

Туғилган малика шарафига Лондондаги Тауэр кўприги пушти рангга бўялди

Кембриж герцогиняси Кейт қиз туққани ҳақида маълум бўлиши биланоқ Британия пойтахтидаги Тауэр кўприги, томоша ғилдираги ва Трафальгар майдонидаги фавворалар пушти рангга бўялди. Шу тариқа бутун олам ва Ҳазрати Олияларининг барча фуқаролари малика туғилгани ҳақида хабардор қилинди, деб ёзади http://www.topnews.ru.

Кейт ва Уильям хурсанд омма олдида илк бор пайдо бўлган дақиқани янги туғилган малика ухлаган ҳолда ўтказиб юборди.

Австралия ҳукумати Кембриж герцоги ва герцогиняси қизли бўлганига совға сифатида Виктория штатидаги қўриқхонага тоғ поссумларини ўрганиш учун 10 минг Австралия доллари (($7,8 минг) миқдорида хайрия қилмоқчи. “Тоғ поссуми қишки уйқуга кетувчи Австралиядаги ягона халтали ҳайвондир. Ёввойи табиатда бор-йўғи икки мингга яқин поссум қолган, холос”, - дея мамлакат бош вазири Тони Эбботнинг сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости. Кафтга сиғадиган ушбу жажжи халталиларнинг оғирлиги 45 граммга яқин бўлиб, улар ноёб халтали сут эмизувчилардан бири ҳисобланади. “Бир кун келиб, малика Австралияга ташриф буюриши ва қўлларида тоғ поссумини ушлаб кўриши мумкин бўлишига умид қиламан”, - дейди ҳукумат раҳбари.   

  • Комментарии отсутствуют

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Тарқатишга обуна бўлинг Будьте в курсе всех новостей